Миср Араб Республикаси делегацияси Самарқандга ташриф буюрди

17:30 04.03.2019 413

Миср Араб Республикасининг Савдо ва саноат вазири ўринбосари Ахмед Таха бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти хокими Эркинжон Турдимов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Ташриф дастури доирасида Самарқанд темирйўл вокзалининг расмий меҳмонларни кутиб олиш залида вилоят ҳокимлиги ва делегация аъзоларининг учрашуви ўтказилди. Учрашувда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва туризм масалалари ҳақида фикр алмашилди.

Делегация аъзолари Самарқанднинг тарихий-маданий объектлари ва бошқа диққатга сазовор масканлари билан танишишди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!