Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср, БАА ва Исроил раҳбарлари Шарм ал-Шайхда учрашди

1273

Мисрнинг Шарм ал-Шайх курорт шаҳрида Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий, Исроил бош вазири Нафтали Беннет ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси ҳамда БААнинг амалдаги ҳукмдори Муҳаммад бин Зоидлар иштирокида икки кунлик саммит ўтказилди.

Беннет идораси томонидан эълон қилинган баёнотда: «Раҳбарлар дунё ва минтақадаги сўнгги ўзгаришлар фонида уч давлат ўртасидаги алоқаларни ва уларни барча даражаларда мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди».

Миср президентлиги матбуот котиби Бассам Розийнинг айтишича, учрашувда «энергия, бозор барқарорлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги», шунингдек, бошқа халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинган.

Исроил оммавий ахборот воситалари, уч томонлама йиғилишдан мақсад Эронга қарши Исроил, Миср, Иордания ва Америка кўмагида Саудия Арабистони, БАА ва Туркия бошчилигидаги Форс кўрфази давлатларини ўз ичига олган иттифоқ тузишни мақсад қилган.

Исроилнинг Ynet News хабарига кўра, учрашув бутунлай Исроил томонидан яширин тарзда уюштирилган ва мақсад «Эронни ўраб олиш»дир.

Учрашув Исроил ва БААнинг Эрон Инқилобий Гвардияси Корпусини (IRGC) АҚШ террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаришга қарши чиқиши фонида бўлиб ўтди, деб ёзади нашр.

Исроилнинг Haaretz газетасининг ёзишича, учрашув чоғида Беннет Россия нефтининг ўрнини қоплаш учун нефть қазиб олишни кўпайтиришни рад этиши ва Сурия режими президенти Башар Асаднинг Дубайга охирги ташрифи ортидан Вашингтон ва Абу-Даби ўртасидаги сўнгги тарангликни юмшатишга ҳаракат қилади. 

Беннет БАА ва Саудия Арабистонини «дунёнинг Россия ва Эрон нефтига қарамлигини камайтириш мақсадида» нефть ишлаб чиқаришни кўпайтиришга кўндиришга ҳаракат қилади.

Исроил, шунингдек, Мисрга буғдой таъминотининг муқобил манбаларини топишда кўмак беришга интилади, чунки буғдойнинг қарийб 85 фоизи Россия ва Украинадан олинади.

Газетага кўра, учрашув Исроилни минтақавий барқарорлик таъминотчиси сифатидаги мавқеини кўтаради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

128 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

295 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

499 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

287 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

264 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1889 12:50 30.11.2022
« Орқага