Миср БМТни айблади: “Мурсийнинг ўлимини сиёсийлаштиряпти”

09:09 20.06.2019 1175

Миср ҳукумати БМТнинг собиқ президент Муҳаммад Мурсийнинг ўлими бўйича мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги таклифини қоралади. Бу ҳақда DW хабар бермоқда. 

“Бундай баёнотлар бир табиий ўлимни сиёсийлаштиришга уринишдан ҳамда Мисрнинг давлат ташкилотлари ва Миср судига соя туширишга уринишдан бошқа нарса эмас”, – деди  Миср Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳмад Ҳафиз.  

Шунингдек, у Мурсийнинг ўлими бўйича Туркиянинг баёнотларини ҳам танқид қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Мурсийнинг ўлими табиий бўлганига ишонмаслигини айтган эди. 

Миср давлат телевидениеси суд залида ҳушидан кетган Муҳаммад Мурсий юрак хуружидан вафот этганини билдирди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!