Янгиликлар

Миср Эрдоғаннинг сўзларидан норози

3217

Миср Ташқи ишлар вазирлиги Туркия томонига норозилик нотасини топширди, дея хабар бермоқда Al Arabiya телеканали.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясидаги нутқида Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг ўлимида мамлакат раҳбариятини айблагани Қоҳирага ёқмади.

Ўша нутқдан кейиноқ Миср Ташқи ишлар вазири Аҳмад Ҳафиз Туркия президентини ёлғончиликда, шунингдек Сурия ва бошқа бир қатор мамлакатларда террорчиликни қўллаб-қувватлаганликда айблаб чиқди. 

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий жорий йилнинг 17 июнида суд залида вафот этди. У жосуслик бўйича айбланаётган эди. Миср давлат телевидениеси хабарига кўра, Мурсийнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Эрдоған ўшандаёқ Мурсийнинг ўлими учун Миср ҳукуматини айблаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Абдулфаттоҳ Сисий ҳарбий тўнтариш ўтказиб, Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан четлатгандан бери Миср ва Туркия муносабатлари таранглигича қолмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия – АҚШ: Эрдоғандан узр сўраган Байден энди уни тўнтармоқчими?

3020 08:00 17.08.2020

Эрдоған пандемия даврида Туркия нечта давлатга ёрдам берганини маълум қилди

700 07:00 11.08.2020

Эрдоғаннинг ўғли Отатуркни нишонга олдими? 

8525 18:26 28.07.2020

Маҳмуд Аббос Эрдоғанни «Аё София» масжид бўлгани билан табриклади

957 18:15 27.07.2020

“Аё София” кечасию кундузи очиқ бўлади

1002 17:00 26.07.2020

Эрдоған “Аё София”да Қуръон тиловат қилди

1575 17:37 24.07.2020
« Орқага