Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср Франциядан қирувчи самолётлар сотиб олади

309

Миср Франциядан ўттизта Rafale қирувчи самолётларини сотиб олишга қарор қилди. Бунинг учун Миср Қуролли кучлари ва Франциянинг Dassault Aviation компанияси ўртасила шартнома имзоланди.

Миср Қуролли кучлари матбуот котиби Тамир Муҳаммад Рифоининг Твиттердаги саҳифасида ёзилишича, самолётлар ўн йил муддатли кредит ҳисобидан харид қилинади. У 2015 йилда ҳам 24 та Rafale самолётлари хариди учун Франция билан шартнома тузилганини эслаб ўтди. Ўша буюртма 2015-2019 йилларда Мисрга етказиб берилган.

Rafale қирувччи самолёлар узоқ масофага парвоз қила олиши, юқори манёврчанлиги ҳамда белгиланган вазифани радиоэлектрон кураш шароитида ҳам баража олиши билан ажралиб туради.

Аввалроқ Франциянинг Disclose нашри Қоҳира ва Париж ўртасида турли ҳарбий техникалар етказиб берилиши бўйича шартнома Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисийнинг ташаббуси билан тузилганини ёзган эди. Нашрга кўра, шартнома қиймати 3,95 миллиард еврога тенг.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср Италиядан катта миқдорда қурол тизимларини сотиб олмоқда

460 19:00 30.04.2021

Мисрда 80 ёшли қори қатл этилди

8449 14:00 29.04.2021

Мисрда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

430 09:00 19.04.2021

Миср Ever Given кемасини қўйиб юбормаяпти

1104 10:30 12.04.2021

Мисрда “йўқотилган Олтин шаҳар”нинг харобалари топилди (фото)

1261 07:00 10.04.2021
« Орқага