Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср Исроилни Ғазо касалхоналарини бомбардимон қилмасликка чақирмоқда

1107

Миср Исроилни Ғазо секторига ракета ҳужумлари интенсивлигини оширмасликка ва тиббиёт муассасаларига зарба беришдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда 17 май куни "Ал Арабия" телеканали манбаларига асосланиб хабар берган.

"Қоҳира Исроил расмийлари билан боғланиб, амалиётлар суръатини оширмасликни, шунингдек, тиббиёт муассасаларига зарба беришдан тийилишни сўради", - дея телеканал ўз манбасидан иқтибос келтирмоқда. Миср томонларни ўт очишни тўхтатиш учун воситачилик ҳаракатларини амалга оширмоқда, аммо улар ҳали муваффақиятга эришишмаган.

17 май, душанба куни қирғоқ анклави Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил томонидан ўққа тутилиши натижасида анклавдаги ягона лаборатория фаолияти тўхтатилганлиги сабабли аҳолини коронавирусга текширишни тугатганлигини эълон қилди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Римал клиникасидаги ракеталар коронавирусни аниқлаш бўйича ягона лаборатория ишининг тўлиқ тўхташига олиб келди. Бугундан бошлаб аҳолини синовдан ўтказиш тўхтатилди», дейилади вазирлик баёнотида.

Айни пайтда, Кан давлат радиоси Исроилнинг юқори лавозимли манбасига асосланиб, 17 май куни Фаластин анклавидаги Исроил операцияси тугатилмаганлиги сабабли, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақида гап кетмаётгани ҳақида хабар тарқатди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср: «Самолёт ҳалокати учун тўлов жавобгарликни тан олишни англатмайди»

874 21:30 17.09.2021

Анқара Қоҳира талаб қилаётган бир қанча талабларни рад этди

1343 16:15 15.09.2021

АҚШ Мисрга бериладиган ҳарбий ёрдам учун шарт қўймоқда

827 15:05 15.09.2021

Исроил хавфсизлик делегацияси Мисрга махфий тарзда келди

1092 19:40 07.09.2021

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мисрни «судсиз қатллар»да айбламоқда

457 18:45 07.09.2021

Миср: йўл-транспорт ҳодисасида ўнлаб киши ҳалок бўлди

758 09:27 05.09.2021
« Орқага