Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср Италиядан катта миқдорда қурол тизимларини сотиб олмоқда

745

Миср иккинчи йил кетма-кет Италия ҳарбий компаниялари томонидан экспорт қилинадиган қурол тизимларининг асосий харидоридир, деб хабар берди кеча Италия тинчлик ва қуролсизланиш тармоғи.

"Авторитар тузум билан қурол-яроғ савдоси Сиси ҳукумати инсон ҳуқуқларини жиддий бузилишига, Регени ва Патрик Заки ишларида ҳамкорлик қилишдан бош тортишига қарамай ривожланишда давом этмоқда", — дейилади тармоқ хабарида.

Кембриж университетининг 28 ёшли аспиранти Регени 2016 йил 25 январда Қоҳирада ғойиб бўлган эди. Тўққиз кундан сўнг, унинг жасади Қоҳира атрофидаги йўлда ташлаб кетилган ҳолда топилган. Текширув натижасида у ўлимидан олдин қийноққа солинганлиги аниқланган. Миср, ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари ва унинг оиласи босимига қарамай Регени ўлими учун расмийларни жавобгарликка тортиш бўйича ҳаракатларни тўхтатди.

Мисрлик тадқиқотчи Патрик Заки 2020 йил 7 февралда Мисрга келганида ҳибсга олинган ва шу вақтдан бери сохта янгиликлар тарқатиш, норозилик намойишларини қўзғаш ва режимни ағдаришга уриниш айбловлари билан суд жараёнини кутмоқда.

Тармоқ маълумотларига кўра, «2020 йил давомида ҳарбий техника экспорти учун берилган янги рухсатномаларнинг умумий қиймати 3,927 миллион евро [4,760 миллион доллар] га етган".
Шу билан бирга, тармоқнинг ёзишича: "Шуни эсда тутиш керакки, 2020 йил пандемия йили бўлиб, мамлакат иқтисодиётига жуда кучли таъсир кўрсатди, аммо ҳарбий секторни таъсир қилмади".

Миср билан алоқалар ҳақида гап кетганда Европа давлатлари пулни инсон ҳуқуқларидан устун қўйгани учун танқид қилинмоқда. Италия Мисрдаги Эни нефт гиганти учун 13 миллиард долларлик сармоясини киритмоқда. 2018 йилда Италия ва Миср ўртасидаги савдо ҳажми 7,2 миллиард долларга етди.

Бир қатор кузатувчиларнинг таъкидлашича, Миср Регени ўлдирилгани сабабидан кўп миқдорда италян қуролларини сотиб олмоқда ва Италия яхшироқ келишувларни таъминлаш учун сиёсий босимдан фойдаланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрда фавқулодда ҳолат бекор қилинди

272 10:15 26.10.2021

Миср: телевидение бошловчилари узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди

997 16:50 19.10.2021

Мисрда янги элчимиз иш бошлади

447 10:20 13.10.2021

Миср саёҳатчилар учун коронавирус тестининг нархини пасайтирди

348 10:05 06.10.2021

Миср: «Самолёт ҳалокати учун тўлов жавобгарликни тан олишни англатмайди»

1044 21:30 17.09.2021

Анқара Қоҳира талаб қилаётган бир қанча талабларни рад этди

1525 16:15 15.09.2021
« Орқага