Мисрнинг собиқ туризм вазири ва таниқли археолог Заҳи Ҳавас Британия музейи ва Луврдан ноқонуний олиб келинган экспонатларни Мисрга қайтаришни талаб қилиб, петиция бошлади. Интернет нашрларининг хабар беришича, ушбу ҳужжатни ҳар бир ватанпарвар мисрлик имзолаши мумкин. Улар Британия музейи ва Луврдан ноқонуний олиб чиқиб кетилган Росетта тоши ва Дендера зодиагини қайтаришни талаб қилишяпти. Қайтарилганидан кейин буюмлар 2023 йилнинг бошларида очилиши режалаштирилган Буюк Миср музейида намойиш этилиши кўзда тутилган, дея таъкидлайди собиқ вазир.
– “Бундай буюмларнинг Мисрга қайтарилиши Ғарб музейларининг ўз коллекцияларини деколонизация қилиш, ўтмишда қилинган зулмнинг бадалини қоплашдир, дея таъкидлади олим Заҳи Ҳавас. – 1799 йилда Росетта тошининг топилиши қадимги Миср иероглиф ёзувининг моҳиятини очишнинг имконини берганди. Тош француз қўшинлари томонидан олиб кетилган ва Буюк Британияга топширилган. Мисрнинг жанубидаги Дендерадаги ибодатхонадан Дендер зодиаги деб номланувчи астрономик рельеф ҳам 19 асрда француз ҳарбийлари томонидан олиб кетилган. Ҳозир у Луврнинг кўзларида намойишга қўйилади. Мустамлакачилик даврида Қадимги Миср даврига оид ўн минглаб ёдгорликлар давлат ҳудудини тарк этган. Туризм вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йилдан буён ўғирланган 29 мингдан ортиқ тарихий бойликлар топилган. Миср ҳукумати ҳали ҳам қайтарилишини талаб қилаётган энг муҳим ёдгорликлар орасида Берлинда сақланаётган Нефертити ҳайкалчаси ва Британия музейида намойиш этилган машҳур Росетта тоши ҳам ўрин олган.