Янгиликлар

Миср: мактаблар шифохоналарга айлантирилмоқда

761

Миср ҳукумати коронавирус инфекцияси кўпайган тақдирда давлат мактабларни шифохоналар ва коронавирусли беморлар учун изоляция бўлимларига айлантиришга умид қилмоқда, деб хабар берди Миср Ахборот вазири Усома Ҳайкал.

"Ҳукумат коронавирусга қарши курашнинг ҳозирги иккинчи босқичига ўтиш устида ишламоқда, бу касаллик тарқалишини тўхтатиш, юқтирганлар сонини аста-секин камайтириш ва инфекциянинг чекланган даражасини сақлаб қолиш", деди вазир.

Усома Ҳайкал: "Яқин кунларда бутун дунё бўйлаб касаллик кўпаяди", деб огоҳлантирган ва мисрликларни "ҳукумат чоралари ва тартиб-қоидаларига риоя қилишлари ва ўз уйларида қолишлари"га ундаган.

"Умид қиламанки, ушбу чора-тадбирлар вирусни тиббий йўл билан йўқотишга ёрдам беради", деди вазир ҳукуматнинг вирус тарқалишини олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатларига урғу бериб.

Ҳукумат қарорлари, вазир таъкидлаганидек, "истисносиз барча фуқароларга нисбатан қўлланилади".

У барча мисрликларни "ҳукуматнинг профилактика чораларига риоя қилгани" учун мақтади.

Сешанба куни Миср Бош вазири Мустафо Мадбули икки ҳафта давомида барча жамоат йўлларида фуқароларнинг ҳаракатланишини тақиқловчи комендантлик соати эълон қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрга келувчи чет элликлар учун пандемия сабаб мажбурият юкланади

353 19:00 08.08.2020

Миср фатво ҳайъати: “Тасаввуф, бу…”

1144 10:49 06.08.2020

Миср Сурияга қўшин жўнатди

682 12:00 03.08.2020

Одобсиз видеолари учун қамоққа тушган блогер қизлар – Миср

1639 13:09 29.07.2020

Мисрда “камбағалларнинг доктори” Мушолий вафот этди

1137 17:15 28.07.2020

Миср: ҳайит намози фақат битта масжидда ўқилади

296 18:00 24.07.2020
« Орқага