Миср президенти Халифа Ҳафтар билан нега учрашди?

19:30 15.04.2019 639

Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий якшанба куни Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар билан учрашди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Сисий “Ливияда хавфсизлик ва барқарорликнинг таъминланиши учун терроризмга ва исёнчи гуруҳларга қарши курашни, у ерда замонавий суверен давлат барпо этилишини қўллаб-қувватлаган”.

Миср президенти ва Ливия миллий армияси қўмондони учрашувининг тафсилотлари ошкор этилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони ҳукуматининг Халифа Ҳафтарга пойтахт Триполини эгаллаши учун катта пул бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Маълумки, 4 апрель куни Халифа Ҳафтар пойтахт Триполини эгаллаш учун юриш бошлади. 2011 йилдан бери Ливияда беқарорлик ҳукм суриб келмоқда, бу ерда иккита ҳукумат пайдо бўлган: пойтахт Триполида бош вазир Фаиз Сараж бошчилигидаги, хақаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланган ҳукумат фаолият кўрсатяпти, мамлакат шарқида эса Абдуллоҳ Абдураҳмон Таний бошчилигидаги, парламент ва Ливия миллий армияси қўллаб-қувватлаётган муваққат вазирлар маҳкамаси бор.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!