Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср Россиянинг ўрнига кимдан буғдой сотиб олишини аниқлади

5495

Миср Ҳиндистонни буғдой импорт қиладиган давлатлар рўйхатига қўшди.

Миср қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазири Саид Марзуқ Қусайрнинг айтишича, бу чора давлатнинг буғдойнинг янги манбаларини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларининг бир қисмидир.

Миср дунёдаги энг йирик буғдой импортчиси бўлиб, қарийб икки ойдан бери уруш ҳаракатлари давом этаётган Россия ва Украинадан буғдой импорт қилган. Мазкур вазият туфайли буғдой  етказиб бериш билан боғлиқ хавотирлар кучайди. Натижада Миср буғдой импорт қилиш учун янги бозорларни қидира бошлади.

Мисрда ноннинг нархи сезиларли даражада ошди.

Миср делегацияси буғдой импортини муҳокама қилиш учун Ҳиндистонга сафар қилди, турли минтақалардаги далалар ва дон омборларини бориб кўрди. Томонлар, шунингдек, Миср қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини Ҳиндистонга олиб боришга кўмаклашиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ҲАМАС Ғазога ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди

479 13:05 06.08.2022

Мисрда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

187 16:40 03.08.2022

Мисрда туғилиш  камаймоқда

317 08:15 03.08.2022

Яқин Шарқда ЛГБТ ташвиқоти бор кино тақиқланди

2994 20:30 01.08.2022

Лавров: Қитъадаги муаммоларини Африка давлатларининг ўзлари ҳал қилишлари керак

390 10:45 27.07.2022

Россия ташқи ишлар вазири Мисрга борди

340 15:35 25.07.2022
« Орқага