Сешанба куни Мисрда импортёрларнинг хорижий валютадан фойдаланиши учун аккредитив олиши шарт қилиб қўйилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Мустафо Мадбули маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат шу орқали долларни олиб чиқиб кетилишини чекламоқчи. Сўнгги бир ойда Мисрдан 25 миллиард доллар олиб чиқиб кетилган.
Шу билан бирга якшанба кунги чиқишида бош вазир импортга аккредитивлар жорий этилмаслигини айтганди.
Ўтган йили мартида Миср марказий банки томонидан аккредитивлар тўғрисидаги қароридан сўнг бозорда юзлаб маҳсулотлар танқислиги кузатилди. Бундан ташқари, импорт хомашё ҳажми ҳам камайиб кетган.