Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср ва Исроил Ғазо масаласини муҳокама қилди

786

Исроил хавфсизлик делегацияси кеча Миср пойтахти Қоҳирага етиб келди ва Ғазо минтақасидаги вазиятни муҳокама қилди.

Исроилнинг Валла ахборот сайти, Исроилнинг юқори манбаларига таяниб, Исроил делегацияси Миср разведкаси бошлиғи билан учрашганини, «Ғазо минтақаси масаласи, айниқса, узоқ муддатли сулҳга эришиш йўллари»ни муҳокама қилгани ҳақида хабар берган.

Исроил делегацияси таркибида собиқ Исроил Миллий Хавфсизлик Кенгаши раҳбари Меир Бен-Шаббат ва яқинда Исроил Миллий Хавфсизлик Кенгаши раҳбари лавозимини эгаллаган собиқ Моссад ходими Эял Хулата бор эди.

Маълум қилинишича, шунингдек, Миср расмийлари воситачилигида ХАМАС ва Исроил давлати ўртасидаги «маҳбусларни алмаштириш жараёни» муҳокама қилинган.

Бу ташриф Исроилнинг анклавга қарши давом этаётган агрессияси ва 14 йиллик қамални кучайтириши натижасида ишсизликнинг муттасил ўсиши ва қашшоқликнинг кучайиши натижасида Ғазода кескинлик авж олган пайтда содир бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тўрт соат самолёт ичида қолиб кетдик» – Қолдирилган рейс йўловчилари нимадан норози?

2045 19:04 12.01.2022

Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлардан бири – The Independent

348 17:30 04.01.2022

Мисрлик кўзи ожиз қиз 18 ойда Қуръонни ёд олди

650 14:50 30.12.2021

Мисрдаги ватандошларимиз аҳволи ҳақида Ўзбекистон элчихонаси хабар берди

1654 10:10 30.12.2021

Олимлар фиръавн Аменхотеп I ҳақида кўп нарсаларни билиб олишди

7181 12:44 29.12.2021

Хушхабар: шайх Муҳйиддин Мансур Ўзбекистонга қайтди

5891 08:35 29.12.2021
« Орқага