Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср ва Исроил табиий газ бўйича янги келишувга эришди

354

Исроил ва Миср янги газ қувури линиясини қуриш бўйича келишиб олди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle. 

Ушбу линия Исроилнинг денгиздаги “Левиафан” конини Мисрнинг суюлтирилган табиий газ чиқарувчи иккига заводи билан боғлайди. Мазкур лойиҳадан кўзда тутилган мақсад Европа газ бозорига экспорт ҳажмини оширишдир. Лойиҳанинг амалга оширилиши билан Европа Иттифоқига суюлтирилган газ теказиб бериш ортади, бу эса Россиянинг “Газпром” ва “Новатэк” компаниялари манфаатларига зиддир.   

Бундан ташқари, мазкур лойиҳа EastMed газ қувури лойиҳасининг мақсадга мувофиқлиги борасидаги шубҳаларни кучайтирали. EastMed лойиҳасида Исроилнинг “Левиафан” ва “Тамар” ҳамда Кипрнинг “Афродита” конларидаги газни Кипр ва Греция орқали Италияга етказиш кўзда тутилган. Европа Иттифоқи жорий йил охиригача ёки 2022 йилда Россияни айланиб ўтган ҳолда Европага газ етказишга мўлжалланган мазкур лойиҳани молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича якуний қарорни қабул қилади. EastMed лойиҳасининг амалга оширилиши “Газпром”нинг Греция, Болгария ва Италия бозоридаги позициясини кучисизлаштиради. 

Мутахассисларнинг фикрича, Исроилнинг Миср билан янги келишуви унинг EastMed лойиҳасидан совиганини билдирмайди. Шунчаки Исроил ушбу йирик – дунёдаги энг узун газ қувури лойиҳаси амалга оширилишини кўп кутиб ўтирмоқчи эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

47 15:16 06.03.2021

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

133 15:01 06.03.2021

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

80 14:30 06.03.2021

Маҳр борасида қай даражада маълумотга эгамиз?

170 14:05 06.03.2021

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мьянма бўйича бир тўхтамга келолмади

124 13:30 06.03.2021

Ҳазрат Навоий ва тасаввуф

105 12:30 06.03.2021
« Орқага