Янгиликлар

Мисрда ноқулай об-ҳаво ўлимларга сабаб бўлди

1163

Миср пойтахти Қоҳира ва бир қатор шаҳарларда кучли ёмғир ва бўрон 20 кишининг ўлимига сабабчи бўлди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Мамлакат бош вазири Мустафо Мадбулий Сувайш каналининг шимолида кемалар қатнови тўхтатилганини маълум қилди.

“Миср охирги 30-40 йилда бундай ноқулай об-ҳавога дуч келмаган эди”, – деди у.

Кеча эрталаб бошлаган ёмғир ва бўрон туфайли камида 39 киши турли даражада тан жароҳати олган.

“Аждарҳо бўрони” номи берилган кучли шамол сабабли Иорданияда баъзи шаҳарларида мактаблар ёпилди, Ғазода эса бир бола вафот этди.

Мисрдан ташқари Иордания, Сурия, Фаластин ва Ироқда ҳам об-ҳаво ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирилди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрликлар коронавирусга қарши кураш учун солиқ тўлайди

360 15:30 23.05.2020

Миср. Бир кунда 720 нафар кишида коронавирус аниқланди 

381 16:30 20.05.2020

Миср ҳайит байрами учун коронавирус чекловларини кучайтирди

424 10:00 18.05.2020

АҚШ давлат департаменти Мисрга вертолётлар сотишга рухсат берди

422 15:30 08.05.2020

Устоз қори Шайх Таблавий оламдан ўтди

1185 12:54 06.05.2020

Мисрда Рамазон ойида коронавирус билан боғлиқ чекловларни енгиллаштирилди

881 13:30 24.04.2020
« Орқага