Мисрда президентлик муддатининг узайтирилиши кутилмоқда

14:30 15.04.2019 235

Миср парламенти Қонунчилик қўмитасида якшанба куни ўтказилган овоз беришда президентлик муддатини узайтириш бўйича ўзгартириш маъқулланди.

Миср давлат телевидениеси хабарига кўра, 43-нафар депутат мамлакат конституциясининг 140-моддасини ўзгартиришни ёқлаб овоз берди, 7 нафар депутат эса қарши чиқди.

Яқин кунларда ушбу ўзгартиришлар бўйича парламентда овоз бериш ўтказилади.

Ўзгартиришлар президентлик муддатини тўрт йилдан олти йилга узайтиришни, президентга вице-президентларни тайинлаш ҳуқуқини беришни, парламентнинг юқори палатаси – сенатни ташкил этишни кўзда тутган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!