Янгиликлар

Мисрда "Ўзбекистон куни" ўтказилди

859

Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабалар 14-январ, “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Нил" араб тили ўқув марказида "Ўзбекистон куни" тадбирини ўтказишди.

Мазкур марказ Қоҳира шаҳрининг Наср шаҳарчасидаги 7-туманда жойлашган бўлиб, у ерда турли давлатлардан келган ўқувчи ёшлар қаторида ўнлаб юртдошларимиз ҳам араб тилини ўрганмоқдалар. 

Кўтаринки руҳда ўтган ушбу тадбирга Миср Араб Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасидан сиёсий маслаҳатчи Бахтиёр Ирисов ва мазкур элчихона консули Дурбек Холбековлар ташриф буюришди. Тадбирни ташкил этишда Ўзбекистон Ёшлари Халқаро Ассоциациясининг Мисрдаги бўлими раиси Улуғбек Жиянов яқиндан ёрдам берди ва унда Қоҳира университети магистранти Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид, шунингдек,  Ал-Азҳар ислом университети талабалари "Нил" ўқув марказида таҳсил олаётган ёш ўқувчилар тайёргарлигида алоҳида жонбозлик кўрсатишди. 

Йиғилганларга Ватанимиз тарихи, улуғ алломаларимиз ҳаёти ва улар қолдирган бой мерос ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир тўлиқ араб тилида бўлиб, ёш иштирокчиларнинг нутқлари, айниқса алломалар сиймосини гавдалантириб тайёрлаган саҳна кўриниши барча йиғилганларда илиқ таассурот қолдирди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид мўъжаз кўргазма ўтказилди. Бадиий қисмдан сўнг йиғилганларга турли миллий таомларимиз тортиқ қилинди.

Қадим Мисрда таълим олаётган укаларимиз, фарзандларимизга Аллоҳдан зеҳнлари ўткир, илмлари зиёда ва соғ-саломат бўлишларини тилаймиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус Мисрга ҳам етиб келди

1440 09:46 15.02.2020

Миср аҳолиси 100 миллиондан ошди, ҳукумат хавотирда

1365 14:00 12.02.2020

Мисрдаги вазирликлар янги пойтахтга кўча бошлайди

824 16:00 10.02.2020

Тошкент ислом институти ўқитувчиси 27-Халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашади

1006 09:00 07.02.2020

Мисрдаги ОТМда ниқоб тақиқланди

2006 15:00 05.02.2020

Шараф – мусулмонликда!

4695 12:25 04.02.2020
« Орқага