Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрда янги элчимиз иш бошлади

543

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 8 октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Мансурбек Бахтиярович Киличев Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган.

2002 йилдан буён дипломатия соҳасида бўлган М.Киличев Вазирлик марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган.

М.Киличев 2012-2013 йилларда –  Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси биринчи котиби, 2013-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги (БАА) Бош консули, 2019-2020 Ўзбекистон Республикаси Халқаро муносабатлар бўйича ахборот таҳлилий маркази директори ўринбосари – йиғма таҳлилий бўлим бошлиғи лавозимларида фаолиятини олиб борган.

2020 йилдан элчи лавозимига тайинлангунга қадар  Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси твит учун айбдор деб топилди

237 12:37 30.11.2021

Миср: черков исломни ҳақорат қилган руҳонийдан воз кечди

2095 19:30 16.11.2021

Миср: масжидларга хайрия қутиларини олиб ташлаш буюрилди

2217 07:30 12.11.2021

АҚШ ва Миср алоқалари мустаҳкамланади

440 17:55 10.11.2021

«Ал-Азҳар овози»да ўзбек олимининг мақоласи эълон қилинди

1568 08:05 08.11.2021

Миср шайхлари фоизни жоиз деганми?

2885 21:05 05.11.2021
« Орқага