Мисрда бўлиб ўтган Араб-Африка конференциясидаги нутқи чоғида Саудиянинг машҳур дипломати Муҳаммад ал-Қаҳтоний вафот этди.
Дипломат ҳушини йўқотиб, йиқилиб тушган, шундан сўнг шифокорлар биринчи ёрдам кўрсатиш учун унинг олдига етиб келган, бироқ Муҳаммад ал-Қаҳтонийни қутқара олишмаган. Ўлимга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқланмаган.
Элчи Муҳаммад Ал-Қаҳтонийнинг Қоҳирадаги Чегара уйида бўлиб ўтган Араб-Африка конференциясидаги сўнгги сўзлари шундай бўлди: “Ўз Парвардигорига пок қалб билан бўлган ҳолда рўбарў бўлганлардан бошқа ҳеч кимнинг мавқеи ва қадри йўқ”.
Муҳаммад Фаҳд Муфлиҳ ал-Қаҳтоний 1965 ёки 1966 йилда туғилган, иқтисод профессори ва Саудия фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ассоциацияси (ACPRA) ҳаммуассиси ва 2011 йилда унинг раҳбари.