Янгиликлар

Мисрдаги вазирликлар янги пойтахтга кўча бошлайди

1510

Жорий йилнинг иккинчи ярмида Мисрдаги барча вазирликлар Қоҳирадан ҳозирча номи қўйилмаган янги пойтахтга кўча бошлайди. Бу ҳақда пойтахтнинг расмий вакили Холид ал-Ҳусайнинг маълум қилди, дея хабар бермоқда al-Masry al-Youm газетаси. 

Ал-Ҳусайнининг сўзларига кўра, янги пойтахтнинг ҳукумат идоралари жойлашадиган даҳасида қурилиш ишларининг 75 фоизи тамомланди. Даҳада 37 та бино бўлади, унинг умумий майдони қарийб 300 гектарга тенг. 

Айни пайт Миср пойтахтида 20 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди, мамлакатнинг янги маъмурий маркази Қоҳиранинг юкини енгаллатиш учун барпо этилмоқда. 

Янги пойтахт Қоҳирадан 45 километр узоқликда жойлашган бўлиб, бу ерда замонавий турар жойлар, ҳукумат идоралари мажмуаси, таълим муассасалари, дипломатлик ваколатхоналар даҳаси бўлади. Янги пойтахт аҳолиси 7 миллионга етиши кутилмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрликлар коронавирусга қарши кураш учун солиқ тўлайди

347 15:30 23.05.2020

Миср. Бир кунда 720 нафар кишида коронавирус аниқланди 

366 16:30 20.05.2020

Миср ҳайит байрами учун коронавирус чекловларини кучайтирди

391 10:00 18.05.2020

АҚШ давлат департаменти Мисрга вертолётлар сотишга рухсат берди

380 15:30 08.05.2020

Устоз қори Шайх Таблавий оламдан ўтди

1174 12:54 06.05.2020

Мисрда Рамазон ойида коронавирус билан боғлиқ чекловларни енгиллаштирилди

868 13:30 24.04.2020
« Орқага