Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мисрдаги юртдошимиз: «Илм олишга имкон беринг!»

2874

Яқинда ижтимоий тармоқларда Мисрда яшаб таълим олаётган юртдошимиз Асрориддин Жалилов Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат билан чиқди. Унинг мурожаатида «Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси энди ўзбекларни қайтариб юборадими?», «Ал-Азҳар университети энди ўзбек талабаларни қабул қилмайдими?» деган саволлар ўртага ташланган. 

Хабарда келтирилишича, Асрориддин Жалилов Мисрда ўн бир йилдан бери таълим олиб келмоқда. У коллеждан сўнг университетнинг бакалавриат ва магистратура босқичларини тугатган. Уч йил мобайнида арабларга ўзбек тилидан дарс берган. 

«Шу пайтгача элчихонамиз яхши хизмат қилиб келган эди, лекин охирги пайтларда тушунмовчиликлар бўляпти. Яъни бу ерда ўқиш тизими шунақа: сиз келганингиздан кийин элчихонадан «биз мана шу фуқаромизнинг Мисрда таҳсил олишига қарши эмасмиз» деган мазмунда тилхат олишингиз керак бўлади. Мана шу тилхатни яқин кунларда бермай қўйди»,- дейилади Асрориддиннинг мурожаатида.  

Ватандошимизнинг таъкидлашича, энди фақат Ўзбекистон мусулмонлар идорасидан ушбу тилхат олиб келганларгина Ал-Азҳарга кира олар экан. Мисрдаги юқори босқич талабалари Ал-Азҳар университети раҳбариятига мурожаат қилишганда, улар расмий хат орқали бундай қарор йўқлигини билдиришган. Яъни улар ўзбекистонлик талабаларни қабул қилаверишларини айтишган. 

«Ўзбекистонга янги президент келганидан кейин барча соҳаларда ислоҳотлар бошланди. Ҳамма эски қарашлардан воз кечилмоқда, лекин айрим инсонлар (диний илмга нисбатан) ҳали ҳам эски фикрлар билан қолиб кетмоқдалар. Масалан, Корея, Хитой, Япония, Россия, Малайзия каби давлатларга юртдошларимиз бориб ишлашяпти, таълим олишяпти, биров қаршилик қилмаяпти. Мисрда ҳам талабалар таълим олиш учун келишмоқда. Улар сони балки, минг ёки икки мингга етгандир, энди улар учун бу кўп кўриниб кетяпти. Нима эмиш: «Мактаб ёшидаги болаларимиз чиқиб кетяпти, уларни қайтаришимиз керак». Президент Шавкат Миромонович: «Ўзбекистондан имом бухорийлар чиқсин», деяпти. Лекин бизда бунинг учун ёшликдан таълим олишга имкон йўқ. Чунки, диний таълим олиш учун мактабни битириши керак. Ёшликдан ўргатиш учун ҳамма ота-онада ҳам илм етарли эмас. Энди ҳамюртларимиз диний таълимга имкон бўлган Туркия, Малайзия каби давлатларга келиб ўқитишяпти. Улар ўзларининг пулига ўқишмоқда, ҳеч ким уларга пул тўлаётгани йўқ. Керак бўлса уйини, ёки машинасини сотиб, болаларим илмли бўлсин деб ҳаракат қилишмоқда. Бунинг нима ёмон томони бор?!» – деган Жалилов.

«Энди Мисрга келадиган (ўзбекистонлик) талабаларга келсак, аслида бошқа мамлакатлардагидан кўра озроқ. 
...Биз ҳам халқини хизматида турадиган ҳукуматимиз бўлишини хоҳлаймиз, ҳукумат ҳам давлат дастурини халқ қўллаб-қувватлашини хоҳлайди. Яъни икки тараф ҳам ўзаро бир-бирига муҳтож. Ўзбекистон ҳукуматидаги инсонлар ҳам шу заминда катта бўлган, нонини еб, сувини ичган. Барчамиз шу замин фарзандларимиз. Энди ҳукуматга келиб, халқимизга бошқача назар билан қараш бўлмаслиги керак... Унақа ишларни йиғиштирайлик. 
...Ҳукумат ва халқ якдил бўлиши керак. Яъни халқ ҳукумат ортида бўлиши керак, ҳукумат халқ хизматида бўлиши керак. Бизнинг юртлардан яна бухорийлар чиқсин десак-да, ёшлигидан диний таълим олишига йўл қўймасдан, соқоли чиққандан кейин бориб энди ўқи десак, тўғри бўладими? Иложи борича илм ўргатишни ёшлигидан бошлаш керак. Қанча эрта бўлса шунча яхши. Энди Ўзбекистонда бу имконият йўқ экан, Мисрга келишяпти. Қўйиб беринглар уларга. Ундан кўра, талабаларга нима ёрдам кераклигини сўраб, уларни хизматида эканлигингизни изҳор этишингиз керак-ку!.. Афсуски бунинг акси қилинмоқда. Шартлар қўйиб, уларни текшириш кераклиги айтилмоқда», - деган Асрориддин Жалилов ўз мурожаатида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция Мисрга катта инвестиция киритади

223 13:30 14.06.2021

Миср ташқи ишлар вазири Қоҳира ва Анқара ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди

683 19:40 13.06.2021

Исроил ташқи ишлар вазири Ғазо бўйича музокаралар учун Мисрга ташриф буюрди

800 14:35 31.05.2021

Қатар дипломатлари Мисрга келди — муносабатлар яхшиланмоқда

365 11:25 26.05.2021

Миср Исроилни Ғазо касалхоналарини бомбардимон қилмасликка чақирмоқда

938 09:40 18.05.2021
« Орқага