Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси твит учун айбдор деб топилди

983

Суд мисрлик етакчи инсон ҳуқуқлари ҳимоячисини ўтган йили умуммиллий овоз беришдан сўнг эълон қилган твитида Адлия сайлов комиссиясини туҳмат қилганликда айбдор деб топди.

Баҳжат томонидан асос солинган инсон ҳуқуқлари бўйича Миср ташаббуси (EIPR)га кўра, пойтахт Қоҳирадаги кичик жиноятлар суди душанба куни Ҳусам Баҳжатни 10,000 Миср фунти (тахминан 636 доллар) миқдорида жаримага тортган.

Июль ойида у Миср сайлов органларини ҳақорат қилиш, сайловлар сохталиги ҳақида ёлғон хабар тарқатиш ва ижтимоий тармоқлардан жиноят содир этишда фойдаланганликда айбланиб, судга тортилиши айтилган эди.

Унинг айблов хулосаси 2020 йилги твитига асосланган бўлиб, унда у сайлов комиссияси раисини ўша йилги парламент сайловларини нотўғри бошқарганликда айблаган. Қўшма Штатлар Давлат департаменти ўша пайтда Баҳжатнинг судланиши ва ҳибсга олинишини қоралаган эди.

Миср ҳукумати сўнгги йилларда мухолифатга қарши кенг қамровли тазйиқлар ўтказиб, минглаб одамларни, жумладан, 2011 йилда ўнлаб йиллар ҳукм сурган Ҳусни Муборакни ағдарган “араб баҳори” қўзғолонида иштирок этган фаолларни қамоққа ташлади.

2016 йилдан бери Баҳжатга хорижга чиқиш тақиқланган, унинг шахсий активлари эса 10 йиллик жиноий тергов билан боғлиқ ҳолда музлатилган. Ушбу тергов давомида у ва бошқа кўплаб фаоллар чет элдан маблағ олганликда айбланган.

EIPR’нинг яна бир тадқиқотчиси Болоня университетида таҳсил олувчи Патрик Заки 2020 йил февралидан бери ҳибсда сақланмоқда ва у Италиядан Мисрга қайтиб келганидан кейин «ёлғон хабар тарқатганликда» айбланмоқда.

Ўтган ҳафта Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Миср ҳукуматини Баҳжатга бўлаётган «шафқатсиз таъқибларни» тўхтатишга чақирди.

«Бу чексиз синовлар Баҳжатнинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги фаолияти учун қасосга ўхшайди», дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср ва Туркия зудлик билан элчи алмашишга келишиб олди

1032 16:26 30.05.2023

Минг тангага сотиб олинган султон

1715 09:55 27.05.2023

Эрон ва Миср: қирқ йилдан сўнг дипломатик муносабатлар тикланмоқда

1298 20:15 14.05.2023

Туркия ва Миср муносабатлари: қарама-қаршиликлар келишувга айланмоқда

1123 14:30 14.04.2023

Миср Россияга ўн минглаб ракета сотмоқчи бўлгани иддао қилинди – WP

1055 11:34 11.04.2023

Жавҳар ас-Сақалий –Ал-Азҳарга асос солган қул

2465 16:20 29.03.2023
« Орқага