Илм

Миссионерларни тўхтатадиган куч борми?

8411

Ўғлим онаси билан бекатда автобус кутиб туришган экан. Онаси рўмолда эмасми, аксар одамларда “рўмолликлар қолоқ” деган фикр бор, ҳаттоки миссионерлар ҳам аёлларимизни рус тилини билмайди деб ўйлар экан. 

Уларнинг ёнига бошига рўмол ташлаб олган, қўлида эса қандайдир ранг-баранг брошюрачалар ушлаб олган рус миллатига мансуб ёши катта аёл келибди. Келасолиб аёлимни саволга тутибди:

"Нажотни хоҳлайсанми, нажот Исодадир, у севишга буюрган, асосийси қалб билан севишдир, кўр-кўрона итоат мутлақо хато иш, беш маҳал ётиб туриш шарт эмас, яратганни яхши кўриш керак, у биз учун ўзини қурбон қилган, жаннатга рўмол ўрамаса ҳам, чўчқа гўштидан еса ҳам кириш мумкин, сизлар биздан илҳомланган одамга эргашяпсизлар" – деганча қўлидаги китобчаларни тутқазмоқчи бўлибди.

Аёлим ҳам ҳозиржавоблик билан:

"Мен нажот йўлидаман, Исо алайҳиссалом далолат қилган Муҳаммад алайҳиссаломга эргашиб нажотга эришдик. Исони ҳам яхши кўрамиз, шунинг учун ҳам сизлардан кўра биз у кишига ҳақлимиз, биз эргашдик, сиз эса тойилдингиз. Ароқ ичишҳам, чўчқа гўшти ҳам Инжилда ҳаром қилинган. Исо ўзини қурбон қилди дейишингиз кейин тўқилган афсонадир. Эски аҳдда Мусо пайғамбар тилидан: “мендан кейин худди мен каби элчи келади, ана ўшанга эргашинглар, ким унга эргашмаса қиёматда азобим шиддатлидир” – деган оят бор. Ва яна: “У элчига китоб берамиз, у эса мен ўқишни билмайман” – дейди. Яратган ана шу кишига эргашишни қаттиқ тайинлади. Эргашмаганга Инжилда ҳам таҳдид қилди. Биласизми ким ўша элчи?

Келинг ундан кўра менга Инжилингизни беринг, шу сўзларни сизга топиб бераман, ўзингиз ўқиб кўринг", – деса, ҳалиги аёл:

"Извините, мне пора, я тороплюсь. Как нибудь в другой раз" – деб қочиб қолибди.

Аёлларимизга илм олишга шароит қилиб беринг, шунда мум тишлаб қолишмайди.

Ўғлим онасини баҳсда ғолиб бўлганидан жуда хурсанд эди...

Абдулло Нурхонов

Таҳририятдан: Кўча-куйда миссионерлик қилиб, бошқа динга даъват қилиб юрганларни кўрсам, нега буларнинг бемалол юрганига ҳайрон қоламан. Ахир, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда: “Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар”, деб ёзиб қўйилган-ку! Нега шу ишга масъул ташкилотлар кўчаларда изғиб юрган миссионерларни кўрмаяпти? 

Миссионерларни тўхтатадиган куч борми?

Уларга вақтида чора кўрилмаса, миллатимиз орасида фитна, қарама-қаршиликлар чиқиши аниқ бўлиб қолади. Шундоқ ҳам баъзи жойларда миссионерлар таъсирига тушиб, ёт динларга кириб кетган ёшларнинг ота-оналари томонидан оқ қилингани, яқинлари билан юзкўрмас бўлиб кетганларини эшитиб қоламиз. 

Шуни ҳам билиш керакки, уларга бизни бошқа динга киритишдан кўра Исломдан чиқариш муҳимроқ. Чунки даъват қилаётган «дин» (секта)лари ботил эканини, Ислом билан ҳеч бир жиҳатдан беллаша олмаслигини ўзлари ҳам жуда яхши билишади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Даниялик исломофоб сиёсатчи Қуръонга ўт қўймоқчи

1764 11:50 08.08.2020

Қуръон ва Суннатда рибонинг тақиқланиши 

504 20:30 07.08.2020

Аёллар бошяланг Қуръон ўқиши мумкинми?

2756 13:30 01.08.2020

Бугун соат 21:00 да Қуръон ва дуо кечасини ўтказиб юборманг! 

705 20:27 30.07.2020

Мустажоб бўлмайдиган дуо....

1290 07:30 25.07.2020

Қуръон қиссалари

904 20:00 24.07.2020
« Орқага