Могерени: “Ҳужумлардан кейин Сурияда тинчлик музокараларини ташкил қилмоқчимиз”

10:00 17.04.2018 341

ЕИ Ташқи сиёсат вакили Федерика Могерени Сурия ҳукуматига қилинган ҳужумлардан сўнг келаси ҳафтадаги йиғилишда Сурияда тинчлик музокараларини ташкил қилмоқчи эканларини айтди. Бу ҳақда “Анадўлу” хабар тарқатди.

У Люксембургдаги ЕИ Ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан олдин сўзга чиқиб “БМТ бошчилигида Сурияда тинчлик амалиётини ташкил қилишга ҳожат бор”, деди.

У ўз сўзларига қўшимча қилиб: “Инсонлар қийналяптилар, ўляптилар. Менимча, халқаро ҳамжамият бу борада масъулиятни ҳис қилиши зарур”, деди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!