Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Mohirdev” платформаси $500.000 инвестиция жалб қилди!

3346

Бу платформага 2021 йил июль ойида асос солинган бўлиб, унинг асл мақсади сифатли ва оммабоп онлайн таълим ёрдамида ёш мутахассисларни тайёрлашдир. Ҳозирга қадар mohirdev.uz сайтида 30 дан ортиқ бепул ва пуллик курсларда 15000 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олиб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида “mohirdev” лойиҳаси кўплаб инвесторлар билан музокаралар олиб борган. Жумладан 2021 йилнинг 29 декабрь куни "Pulse Group" кўп тармоқли қўшма корхонаси билан келишувга эришди ва платформа ривожи учун $500 000 инвестиция жалб қилди. Шу кунга қадар саноат ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган, кенг-тармоқли "Pulse Group" компанияси учун ҳам mohirdev платформаси билан ҳамкорлик IT соҳасидаги биринчи инвестиция ҳисобланади.

Жалб қилинган инвестициялар курслар сони ва сифатини ошириш, талабаларга қўшимча қулайликлар яратиш, Марказий Осиё давлатларига чиқиш ва энг муҳими 2023 йилда онлайн университет ташкил этиш учун йўналтирилади.

Mohirdev платформасига  Анвар Нарзуллаев,  Муҳаммад Халил, Улуғбек Самигжонов  асос солган.

Mohirdev платформасида одатий дастурлаш курсларидан ташқари, Praktikum курслари ҳам йўлга қўйилди. Praktikum дарслари бир нечта курслардан ташкил топган бўлиб, ўрганувчиларни 0 дан  junior  даражасидаги мутахассислар қилиб тайёрлайди. Курслар ўртача 4 ойдан 6 ойгача давом этиб, ҳар ҳафта ментор ва ўқитувчилар билан Zoom орқали учрашувлар ташкил қилинади. 

Mohirdev платформаси ўқувчилари учун энг манзур бўлган курслар:

  1. Data Science ва Sun'iy intellekt 
  2. Digital Marketing praktikum
  3. Front End дастурлаш
  4. Full Stack Python 
  5. English for IT
  6. MERN stack Praktikum
  7. Android Development 
  8. iOS Development
  9. Go praktikum
  10. Project Management praktikum

Шунингдек mohirdev.uz онлайн платформаси IT-курсларига тўловларини IMAN билан биргаликда 0% билан 4 ой давомида бўлиб тўлаш имкони ҳам мавжуд. Шу кунларда Mohirdev барча курсларига 25% лик чегирма эълон қилинган. 

Mohirdev орқали дастурлашни ўрганиб бугундан бошлаб, касбий ва молиявий мақсадларингизга эришишни бошланг!

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага