Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москва метросида қарияга ёрдам берган муслима

2723

Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Анна Тарасова, Москва метросининг вагонида гувоҳи бўлган, унга  таъсир қилган воқеа ҳақидаги постини эълон қилди. Анна шундай деб ёзади: 

«Бугун мен ўзимни лол қилган бир ишнинг гувоҳига айландим.
“Тверская” бекатида вагонга чиққан қария оёқ кийимининг боғичи ечилиб кетганини кўриб, боғлаб олишга ҳаракат қила бошлади. Аммо ҳар қанча уринмасин, бунинг уддасидан чиқа олмаслиги аниқ эди.

Мен унга ёрдам бериш ҳақида ўйладим, лекин менга унинг ўзи боғлаб оладигандек туюлди. Бобонинг қўллари қалтирар, бунинг устига эгилиши ҳам қийин эди. 
Бир аёл мендан бир неча сония олдинроқ ҳаракат қилди.

Унинг юзини рўмол ва ниқоб остида кўриш мумкин бўлмаса-да, ишончим комилки, у худди қалби каби гўзал бўлишига ишонаман”.
Анна ўз матнига фотосуратни билан бирга қўшиб қўйган. Аннанинг пости катта акс-садога сабаб бўлди. 

Пост остида қолдирилган изоҳда шундай дейилади:
“Дунё бундай яхши ишларга қодир бўлганлар туфайли меҳрибонлик ва муҳаббатга тўлади. Биз насронийми ёки мусулмонми, Худо олдида ҳаммамиз тенгмиз. Бу гўзал аёлга ҳурматим ва гулларимни бағишлайман".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва-Бухоро рейси носозлик туфайли сафарни давом эттира олмади

869 07:34 08.05.2022

“Масофа билмайдиган ва қоғозсиз газета”

1548 09:50 07.05.2022

Чўкиб кетган «Москва» крейсеридан ракеталарини олишга ҳаракат қилинмоқда

3132 11:26 25.04.2022

Кара-Мурза рус армиясини обрўсизлантиришда айбланиб, қамоққа олинди

1446 18:05 23.04.2022

«Москва» крейсеридаги йўқотишлар ҳақида РФ Мудофаа вазирлиги расмий баёнот берди

1015 16:00 23.04.2022

Россия-Украина урушининг 56-куни: асосий воқеалар

884 11:50 21.04.2022
« Орқага