Ислом

Молик ибни Динорнинг тавбаси

720

Молик ибн Динор дарсларининг бирида ўзлари ҳақида айтган гаплари ёдимга тушди. Молик ибни Динор солиҳларнинг улуғларидан бири бўлган.

Хўш, Молик ибн Динор ким эди?  У миршаб бўлиб, ичкиликка муккасидан кетган киши эди. У ўзининг тавбага кириш сабабини эслаб айтади: «Мен бир куни бозорда одамларни назорат қилиб ўз ишим, яъни миршаблик билан шуғулланаётган эдим. Узоқдан икки кишининг тортишаётганини кўриб қолдим. Уларнинг бири қаҳри қаттиқ кучли эди. Иккинчиси, кучсиз бўлиб унинг қўлида матоси бор эди. Мен англадимки, анави кучли одам нариги ожизга ғолиб келиб унинг матосини тортиб олаётган эди. Уларга яқинроқ бордим. Ожизнинг: «Сен билан қиёмат куни Аллоҳ ҳисоблашади, мен бозорга Расулуллоҳнинг ушбу сўзларига таяниб чиққан эдим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бозорга бориб мато сотиб олса ва (уйга) келиб нарсаларидан биринчи қизларига берса Аллоҳ таоло уни қиёмат куни неъматлантирсин», деганлар. Ҳа сен қизларимнинг қувончини саробга айлантирдинг, бунинг учун сени Аллоҳ қиёмат куни сўроққа тутади»,  деяётганини эшитдим.

Молик ибн Динор айтади; «Ушбу ожиз кишига нисбатан қалбимда қаттиқ меҳр-шафқат пайдо бўлди. Ўзимга ўзим: «Агар ушбу ожизга ёрдам бериб, нариги кучлини инсофга чақирсам, шоядки, Аллоҳ гуноҳларимни кечиб мени мағфират қилса», дедим-да, ҳалиги қаҳри қаттиқ кучли одамни сўкиб, ундан матони олдим ва ҳалиги ожизга бердим. Кейин унинг юзидаги қувончни кўриб: «Сенга бир аҳдим бор, уни сендан Аллоҳ ҳам сўрайди. Уйингга бориб, олиб борган нарсангдан қизларингни қувонганларини кўрганингда, улардан менинг ҳақимга дуо қилишларини сўрагин. Уларга, Молик ибн Динорнинг ҳаққига дуо қилинглар, дегин»- дедим».  

Шу қизчаларнинг дуолари сабаб у ҳидоятга келди. У гуноҳи кўп осий одам эди. Лекин нафснинг хатолари зоҳирида бўлиб, ботинида эса жўшқин қалб, у Аллоҳнинг фазлу марҳаматига ва Унинг кечириб авф қилишига йўналган эди. Ушбу инсон яхши томонга ўзгарди, Аллоҳ азза ва жалла унинг тавбасини қабул қилди. Натижада ичкиликка муккасидан кетган Молик ибн Динор минглаб дарсликлар ташкил қилган Аллоҳ таолонинг авлиёларидан бири бўлмиш Молик ибн Динорга айланди.

Имом Рамазон Бутий

Абдуллоҳ Ғуломов  тайёрлади

УЛАШИНГ:

« Орқага