Илм

Молларини ютқазган Рукона

779

Рукона ибн Абду Язид Қурайш йигитлари ичида жасур ва кучлироғи эди. Бир куни у Макка кўчасида турган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар: "Эй Рукона, иймон келтирадиган пайт келди. Сен ҳам мўъжиза кўрсатишимни истаяпсанми?" Рукона узоқдаги бир дарахтни кўрсатиб, агар Аллоҳнинг элчиси бўлсанг, шу дарахтни чақир, у келиб сенинг ҳақ пайғамбар эканингни тасдиқ этсин, мен шунда иймон келтираман, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом дарахтга қараб ишорат қилган эдилар, унинг ярми келиб, у зотга салом берди. Кейин у зот алайҳиссалом: "Ўз ўрнингга қайт", деб яна ишора қилдилар. Дарахт бориб, қолган ярмига ёпишди. Ушбу мўъжиза ҳақида ривоят қилган саҳоба айтади: "Ўша дарахтни кўрдим, ёпишган ўрни узун ип тортилгандек билиниб турарди".

Мўъжизани кўргач ҳам Рукона қайсарлиги тўхтамади. У ўзининг жисмоний кучини пеш қилиб, "Эй Муҳаммад, энди иккаламиз курашамиз. Агар мени йиқита олсанг, бир қўра қўйим бор, унинг ҳаммаси сеники бўлади", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Руконани бир ҳамладаёқ ер тишлатди. Унинг аъзойи бадани бўшашиб, шарманда бўлиб, ўрнидан тургач, армоним қолмасин, яна курашамиз, деди.

Бу сафар ҳам шармандаларча йиқилди ва ҳайрон ўрнидан туриб: "Эй Муҳаммад, Қурайш мажлисида энди мен ҳақимда нима дейсан", деди. Руконани йиқитиб, унинг ярим молини ўзимники қилдим, дейман, деди. Зинҳор бундай, дея кўрма, бу мен учун улкан шармандалик бўлади. Менга ҳадя қилиб берди, деб айт! деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Мен ёлғон гапирмайман», дедилар. У: "Ҳеч ёлғон гапирмаганмисан", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ёлғон гапирмайман ҳам», дедилар. Шундан сўнг Рукона "Сен Аллоҳнинг ҳақ пайғамбарисан", дея иймон келтирди. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин.

 

«Расулуллоҳнинг машҳур мўъжизалари» китобидан

А.Ўрозов тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мискинларнинг онаси

738 12:30 29.10.2019

Пайғамбар ва аёл

1328 22:05 12.09.2019

Сиёсат билимдони

512 22:00 09.09.2019

Раҳмат пайғамбари (2-қисм)

658 23:00 07.09.2019

Илмий омонатдорлик

437 22:45 06.09.2019

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мушкул вазиятларда матонат ила туришлари

1053 23:00 31.08.2019
« Орқага