Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москва: давлатга хиёнат қилган Россия фуқароси ҳибсга олинди

799

Москванинг Лефортово суди Россия Федерацияси фуқаросини давлатга хиёнат бўйича жиноий иш доирасида тергов изоляторига жўнатди, деб хабар берган ТАСС агентлигига ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.

«ФСБ терговчилари Россия фуқароси К.А.Сусловни ҳибсга олди ва Лефортово судига уни ҳибсга олиш тўғрисида сўров билан мурожаат қилди», — деган агентлик манбаси. Тергов талаби 29 ноябрь куни қаноатлантирилган.

Москвадаги Лефортово суди матбуот хизмати аниқлик киритишича, Суслов икки ой муддатга ҳибсга олинган.

«Москва Лефортово туман судининг 2021 йил 29 ноябрдаги қарори билан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланган Кирилл Андреевич Сусловга нисбатан икки ой, яъни 2022 йил 29 январгача қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди», — деган агентлик суҳбатдоши.

Суслов Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 275-моддаси («давлатга хиёнат») бўйича ҳибсга олинган, унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Иш материаллари махфий ва ошкор этилиши мумкин эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

261 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

568 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

425 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

893 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1018 18:30 24.01.2022
« Орқага