Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Москва формати»: Лавров дунё ҳамжамиятини Афғонистонга ёрдам беришга чақирмоқда

1066

Бугун Москва шаҳрида Афғонистондаги вазият бўйича минтақанинг 10 давлати вакиллари иштирокида ўтказилаётган «Москва формати» йиғилишида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров унинг мамлакати яқин келажакда Афғонистонга гуманитар ёрдам юборишини айтган.

Унинг сўзларига кўра, афғон аҳолисининг ҳаёти ҳақидаги қўрқинчли хабарлар тарқалмоқда.

У, бутун дунё ҳамжамиятидан Афғонистонга гуманитар ва ижтимоий соҳаларда ёрдам бериш вақти келганини айтиб, БМТ Афғонистон муаммоларини ҳал қилишда марказий роль ўйнаши кераклигини таъкидлади. У БМТни Москва форматида иштирок этаётган мамлакатларнинг мурожаатига эътибор беришга чақирди.

Нима учун Россия Толибон билан музокара олиб бормоқда? – деган саволга Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков шундай жавоб берди:

– Тўғридан-тўғри алоқалар бу давлатда нима бўлаётганини, «Толибон»нинг мақсади нима эканлигини (Россия Федерациясида ҳаракат тақиқланган), уларнинг асосий йўналишини, ўрта ва узоқ муддатли режаларини яхшироқ тушунишга қаратилган.

- Ҳуқуқий жиҳатдан «Толибон»ни дунёнинг ҳеч бир давлати тан олмаган, лекин улар Афғонистоннинг амалдаги ҳокимиятидир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«НАТОга қўшилиш ёки қўшилмасликни Украинанинг ўзи ҳал қилади»

680 13:50 11.01.2022

АҚШ Россиянинг НАТО бўйича талабларини рад этди

964 09:45 11.01.2022

Намангандан Россиянинг бир қатор шаҳарларига авиарейслар йўлга қўйилади

404 08:14 30.12.2021

Москва Ғарбга барибир ишонмайди

1229 10:10 22.12.2021

Россияга қарши иқтисодий санкциялар яна узайтирилди

449 10:23 17.12.2021

Юзлаб мигрантнинг Россияга кириши 40 йилга тақиқланди

1087 11:06 16.12.2021
« Орқага