Москвада марказидаги ёниб кетган бино ичидан олти кишининг жасади олиб чиқилди. Бу ҳақда Россия ФВВ Москва шаҳар бошқармаси хабар берди.
Кейинчалик қурбонлар сони 7 кишига етгани маълум қилинди. ёнғин 20 ноябрда юз берган. Бинода мебель дўкони, шунингдек, гул дўкони омбори жойлашган. Ёнғин 2500 квадрат метр майдонни қамраб олган.
Ҳалок бўлганлар орасида 1 нафар Тожикистон фуқароси ҳам борлиги айтилмоқда. Қолган қурбонлар россиялик экани айтилмоқда.
Уни ўчириш учун 35 та техника жалб қилинган, улар орасида 3 вертолёт ва ўт ўчириш поезди ҳам бор. 9 соатлик уринишлардан сўнг ёнғин тўлиқ ўчирилди.
ФВВ ёнғинга электр тармоғидаги узилишлар ва электр иситиш мосламасининг носозлиги сабаб бўлганини тахмин қилган. Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан жиноят иши очган. Тергов тахминига кўра, ёнғинга “товарларнинг нотўғри сақланиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ва ҳаёт хавфсизлиги ҳамд мижозлар саломатлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатилиши” сабаб бўлган.