Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москва: қирғиз ва тожик муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

3474

Москванинг жануби-шарқидаги Кузминки метро бекати яқинида, душанба куни кечқурун юздан ортиқ муҳожир иштирокидаги оммавий муштлашув содир бўлган.

«Уларнинг катта қисми Марказий Осиё мамлакатларидан келган муҳожирлардир. Можаронинг сабаби аниқланмоқда», - деган манба.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, можаро пайтида тўхтаб турган бир нечта машиналар зарар кўрган. Маълумотларга кўра, гўёки 11 июл куни Химки шаҳрида тожикистонликлар томонидан Қирғизистоннинг икки фуқароси пичоқлангани айтилган. Полиция жанжалнинг 94 иштирокчисини ҳибсга олган. Жанжал пайтида иштирокчилар йўлга чиқиб қочиб, машиналар ва пиёдаларга ҳалақит беришган.

Шунингдек, тиббий хизматдаги манбасига асосланиб, ТАСС муштлашув натижасида бир неча кишидан баъзилари пичоқ билан жароҳат олгани, бир нечта жабрланганлар касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Элчихона италияликларга Россияни тарк этишни тавсия қилди

166 11:50 30.09.2022

Москва Курил ороллари бўйича Токио билан келишмаслигини билдирди

731 16:45 06.09.2022

Россиядаги яҳудий агентлигининг иши бўйича суд жараёни кечиктирилди

738 11:35 20.08.2022

Москвада Марказий осиёлик мигрантлар ҳалок бўлди

886 17:28 08.08.2022

Москвада муҳожирлар яшайдиган ётоқхона ёниб кетди

550 09:43 29.07.2022

АҚШ Давлат котиби уруш бошланганидан бери илк бор Лавров билан гаплашмоқчи

461 14:55 28.07.2022
« Орқага