Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Москвада Марказий осиёлик мигрантлар ҳалок бўлди

1019

7 август куни Москва вилоятининг Люблино шаҳрида уч нафар хорижлик ишчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилди. Ёмғир туфайли сув кескин кўтарилгани сабабли улар ишлаётган жой – канализация тармоғидан чиқа олмаган. Метрополитан прокуратураси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги канализацияда бедарак йўқолган уч нафар ишчининг жасади топилгани ҳақида хабар берган.

Ҳаммаси бўлиб, Краснодарская кўчаси бўйлаб коллекторда 13 киши бўлган, беш киши ўзи чиқиб кетишга муваффақ бўлган, яна беш нафари қутқарилган, улардан учтаси касалхонага ётқизилган.

Москва ҳукумати фавқулодда ҳолатга “ўта шиддатли ёғингарчилик” сабаб бўлган, бунинг натижасида коллектордаги сув сатҳи кескин кўтарилганини айтади.

Шунингдек, маълумотларга кўра, кучли ёғингарчилик ва кучли босим туфайли ҳалок бўлганлар ишлаётган канализация қудуғида девор қулаган.

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари Қирғизистон, бир нафари Тожикистон фуқаролари бўлиб, улар 20, 21 ва 23 ёшда бўлган.

7 август куни кечқурун қутқарувчилар Марйинский боғи кўчасида ишчилардан бирининг жасадини топди. Кейинчалик, Котелническая қирғоғи ҳудудида йўқолган иккинчи одамнинг жасади топилди. Учинчи қурбоннинг жасади 7 август куни кечга яқин сув юзасига чиқиб қолган.

Тергов қўмитаси томонидан иш пайтида хавфсизлик қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишларини прокуратура ўз назоратига олган, бошқарма меҳнат қонунчилиги нормаларига риоя қилинганлигини ҳам текширишни бошлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

239 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

429 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

245 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

236 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1775 12:50 30.11.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

772 11:54 30.11.2022
« Орқага