Мосулда ҳали ҳам қайта тиклаш ишлари бошланмади

11:35 16.07.2019 347

Ироқнинг Мосул шаҳри ИШИДдан озод этилганига икки йил бўлган бўлса-да, бу ерда қайта тиклаш ишлари ҳали ҳам бошланмагани туфайли уруш кечагина тугагандек туюлади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Шаҳарда 300 минг киши чодирларда яшашга мажбур бўлмоқда. Мосулни қайта тиклаш масаласи бўйича халқаро конференция ўтказилди, ваъдалар берилди, аммо шаҳарликлар ҳеч қандай ўзгаришни сезгани йўқ.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга тегишли самолётларнинг ҳужумлари ва ИШИД портлатган бомбалар туфайли Мосул вайрона ҳолатга келган. Айниқса, шаҳарнинг ғарбий қисмида аҳвол жуда оғир.

Ироқ ҳукумати уйлари бузилиб кетган мосулликларга 2020 йилгача товон пули тўлашни ваъда қилган, бироқ тўловлар ҳозиргача амалга ошгани йўқ.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!