Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мосулдаги қадимий масжидни мисрлик меъморлар қайта тиклайди

360

Мисрлик меъморлар гуруҳи Ироқнинг Мосул шаҳридаги қадимий “Ан-Нури” масжидини қайта тиклаш учун ўтказилган танловда ғолиб бўлди, дея хабар бермоқда Islam.ru.

XII асрда барпо этилган мазкур масжидни террорчилар 2017 йилнинг июнида, ҳукумат армияси шаҳарга кирган пайтда портлатиб юборган эди. Масжидни қайта тиклаш режаси БМТ бошлаган “Мосулнинг руҳини жонлантириш” лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Реконструкция учун танловга 123 та ариза келиб тушди ва уларнинг ичидан саккиз нафар мисрлик меъморлар гуруҳининг таклифи маъқулланди. 

“Ан-Нури” масжиди аввалги кўринишда қайта тикланади, бироқ унга табиий ёруғликдан фойдаланиш ҳисобига айрим ўзгартиришлар киритилади. Аёллар ва юқори мартабали кишилар учун ажратиладиган жойлар кенгайтирилади. 1172 йилда қурилган масжид ўзининг қийшиқ минораси билан машҳур эди. Реконструкция ишлари жорий йилда бошланади.  

Эслатиб ўтамиз, Мосул учун жанг қарийб тўққиз ой давом этди, шаҳарнинг катта қисми вайронага айланди. Минглаб аҳоли ўлдирилди, 900 мингдан ортиғи уйларини тарк этишга мажбур бўлди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бангладешда юзлаб масжид қуриляпти

382 13:55 11.06.2021

Қирғизистон масжидларида жума намозини ўқишга рухсат берилди

305 18:55 08.06.2021

Тарозда қадимий масжид қайтадан очилди (фото)

372 15:40 04.06.2021

AҚШда масжидлар сони кўпаймоқда

355 13:45 04.06.2021

Саудия: вазирнинг фармони норозилик чиқармоқда

1885 22:05 02.06.2021

Саудия Арабистони: масжидлардаги овозкучайтиргичлар ҳақида изоҳ берилди

2423 09:35 02.06.2021
« Орқага