Мосулни қайта тиклаш учун 50 миллиард доллар керак

09:30 12.12.2018 518

Ироқнинг Мосул волийси Зубайр Эрежи уруш туфайли вайронага айланган ушбу шаҳарни қайта тиклаш учун 50 миллиард доллар кераклигини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Волийнинг айтишича, шаҳарнинг инфратузилмасига жиддий зарар етган, хусусан, 73 та кўприк фойдаланиб бўлмайдиган аҳволга келган.

“Шаҳарда ҳаёт рисоладагидек бўлиши учун бир қанча инфратузилмавий лойиҳалар мавжуд. Турар жойлар, шифохоналар ва мактаблар барпо этиш бу лойиҳаларнинг энг муҳимларидир. Шаҳар оёққа туриши учун бу лойиҳалар амалга оширилиши шарт”, – деди Эрежи.

Шаҳарда яшаш учун шароит бўлмагани сабабли 350 минг мосуллик ҳали ҳам лагерларда оғир шароитда яшамоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!