Таҳлил

Мўмин киши лоқайд бўлмайди!

1335

ХХ асрнинг таниқли уламоларидан Муҳаммад Ғаззолий «Аччиқ ҳақиқат» номли асарида қуйидагиларни ёзади: “Юртимиз ёшлари орасида худди «жасурлик инқирози» юз бераётганга ўхшайди. Авваллари бундай эмас эди. Агар ўғри кимдандир бирор нарса ўғирласа, йўлдан ўтаётганлар унинг кетидан қувишар, сўнггида тутиб зобитларга топширишар эди. Лекин ҳозир-чи? Аҳвол анча ўзгарган. Икки ўғри эркак ва аёллар билан тўла бўлган машинага чиқади. Биринчиси ўғриликни амалга оширса, иккинчиси уни ҳимоя қилиб қурол ўқталади. Ўғрилар жиноятни тугатиб, энг яқин бекатга яширингунларича одамлар жим, кўз қарашлари адашган”.

Бу фикрлар ҳозирги кунимиздаги энг ачинарли ҳолатлардан бирини ифода этмоқда. Бу лоқайдликдир. Лоқайдлик, мўмин биродари аҳволига бефарқлик жамиятда жиноятлар ва ҳаром-фаҳш амаллар ортишига энг катта ёрдам бўлади. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳам бу ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Лоқайд одам бўлманглар. «Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз, одамлар зулм қилса, зулм қиламиз», деманглар. Бироқ ўзингизни одамлар яхшилик қилсалар, яхшилик қилишга, агар улар ёмонлик қилсалар, зулм қилмасликка ўргатинглар”, (Икки Шайх ва Термизий ривояти). Бизда эса «менга нима, билганини қилмайдими» дея фикр юритувчилар қаршиларида Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи ишлар бўлса-да, индамай, ҳатто қўшилиб кузатишмоқда.

Золимнинг зулмини, мазлумнинг кўз ёшини писанд қилишмаяпти. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Киши ўз биродарига у золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам берсин. Агар у золим бўлса, уни қайтарсин. Бу унга берган ёрдами бўлади. Агар мазлум бўлса, унга ёрдам берсин», – деганлар. Бизнинг эътиборимиз бир инсонни гуноҳдан, бошқасини зулмдан асраб қолишини ва бу учун ажру савобларга эга бўлишимизни ўйланг. Бизнинг бефарқлигимиз эса, келажакда ўзимиз учун зарар бўлиши ва уммат лоқайдлигимиздан қаттиқ жабр чекиши мумкинлигини фикр қилинг. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон мусулмон кишининг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди ва биродарини душманига топшириб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ ҳам унинг ҳожатида бўлади. Кимки мусулмондан ғам-ташвишни кетказса, Аллоҳ таоло Қиёмат ғам-ташвишларидан уни халос этади. Кимки мусулмоннинг (айбини) беркитса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида унинг ҳам айбини беркитади", – деганлар. 

Унутманг! Мусулмонлар бир жасад кабидирлар. Бирига озор етса бошқаси, ҳам жабр чекади.

Мубтадо

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаросати акасини қутқариб қолди

853 08:55 30.06.2020

Мўъминнинг сифатлари...

687 04:00 14.05.2020

Саҳарлик ҳақидаги савол-жавоблар

733 09:00 28.04.2020

Раҳимберди домла Раҳмонов: «Мўминлардай сабрли киши бўлмаса керак…»

668 07:30 25.04.2020

Мўмин васвасадан қандай қутилади?

1379 07:30 17.04.2020
« Орқага