Наср

Муаллимнинг сабоғи

1470

Сосонийлар давлати ҳукмдори Анушервоннинг ёшлигида унга сабоқ берган муаллими ҳеч қандай сабабсиз зулм қилиб, дашном беради. Табиийки бу воқеа ёш шаҳзоданинг хотирасига муҳрланиб қолади. Шаҳзоданинг кўнглида “подшоҳ бўлсам муаллимдан ўчимни оламан” деган фикр ўрнашиб қолади.

Вақти келиб отасининг тахтига ўтирган Анушервон биринчи навбатда ўша муаллимини олиб келишларини буюради. Устози қаршисига келганда: “Мени бесабаб жазолаб, зулм кўрсатганингиз ёдингиздами? Ҳалигача нима сабабдан бундай қилганингизни тушунмайман. Сизни шунинг учун чақиртирдим. Айтингчи нега ўшанда мени жазолагандингиз?”, дея савол берди.

Муаллим эса: “Сенга ноҳақ зулм кўрсатдим ва сен ўчингни олиш, мени жазолаш учун олдинга султон бўлишни мақсад қилдинг ва унга эришдинг. Энди ўйлаб кўр, бу салтанатда қанчадан-қанча инсонлар ноҳақ зулм кўрмоқда. Сен одил подшоҳ бўлгинки, улар куни келиб сендан ўч олишни ўзларига мақсад қилмасинлар” деди.

Бу устознинг подшоҳга берган сўнгги ва энг муҳим сабоғи эди. Анушервон эса тарихда энг адолатли ҳукмдорлардан бири сифатида ном қолдирган.

Форсчадан Дилшлод Алиев таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага