Муаммоларимизнинг ўқ илдизлари

16:00 10.02.2019 1076

Яқин Шарқда ақллилик маккорлик, хоинлик ва фирибгарлик тушунчалари билан чамбарчас боғланиб қолган. Агар маккор ва фирибгар бўлмасанг, кимнидир чув тушира олмасанг, ўз манфаатинг йўлида керак бўлса, энг яқин инсонларингга қарши турли хил ўйинлар қуриб, тузоқлар қўя олмасанг, демак ақлли эмассан, деган мантиқ ҳукмрон.

Мазкур касал мантиқ бу минтақа аҳолисига шу қадар мустаҳкам ўрнашдики, оқибатда алдамайдиган, ёлғон гапирмайдиган одам қандайдир бошқача инсон сифатида таажжуб билан қабул қилина бошлади. Мезон шу даражада бузилдики, ортиқ бундай соф табиат фақат мажнун ёки ақлий заиф кимсалардагина учраши мумкин дея ишонилди. Ким билсин, муаммоларимизнинг ўқ илдизларидан бири ҳам балки, шудир аслида.


Алишер СУЛТОНХЎЖАЕВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!