Таҳлил

Мубашшир Аҳмад: “AzonTV кенг омманинг диний эҳтиёжларини қондиришни мақсад қилган”

1658

Интернет сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига яхши маълум, шу йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистонда AzonTV онлайн телеканали ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда сайтимизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳам хабар берган эдик. 

Мазкур телеканал Ўзбекистонда онлайн тарзда фаолият олиб борувчи илк илмий-маърифий телеканал ҳисобланади. Хўш, батафсил айтганда AzonTV қандай телеканал бўлади, томошабинлар ундан қандай дастурларни кутишга ҳақли?

Kun.uz ўз ўқувчиларидан келаётган шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида телеканал муассиси Мубашшир Аҳмад ва директори Темур Аъзам билан суҳбат уюштирди. Унда AzonTV раҳбарлари телеканал фаолияти юзасидан берилган саволларга жавоб берди.

Жумладан, Мубашшир Аҳмад домлага кўра, онлайн телеканал аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида Ислом динини халқ орасида кенг тарғиб қилиш, мусулмонларнинг саволларига Имом Абу Ҳанифа мазҳаблари бўйича жавоб беришни мақсад қилган. Шунингдек, онлайн телеканал Совет давридаги тақиқлар туфайли юзага келган катта диний бўшлиқ ўрнини тўлдириш, умуман олганда, халқимиз учун фойдали ва манфаатли телеканалга айланишни мақсад қилган.

Суҳбатдошларимиз шунингдек, келгусида эфир сеткасидан жой оладиган дастурлар, AzonTV кимлардан андоза олгани, унинг молиявий таъминотчилари, интернетда бўлаётган чекловлар, шунингдек, тв эфирларига чиқиш ёки онлайн тарзда фаолиятни давом эттириш, телеканал фаолиятига Ўзбекистон мусулмонлар диний идорасидан бўлган муносабат ҳақида ҳам қизиқарли фикрларни билдиришди. 

Суҳбатни тўлиқ шаклда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Видео tas-ix:

Видео Youtube:

Маълумот учун, AzonTV онлайн телеканалини энди mediabay.uz орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Манба: Kun.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Компьютер ўйинлари марказидан топилган пул ҳалолми?

863 18:00 24.01.2020

“Муаллими соний” ҳақида

100 10:00 24.01.2020

Сув ўтказадиган лак ҳақида...

979 18:00 23.01.2020

Сийдик ва маний ҳақида

1847 10:42 23.01.2020

Вирд ўқишга далолат қилиш...

568 18:00 22.01.2020

Институтда намозни қаср қиламанми?

1707 10:46 22.01.2020
« Орқага