Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мубашшир Аҳмад домла: «Халқни Қуръондан баҳра олишдан тўсманг!»

1857

Ҳиссиётни бир чеккага йиғиштириб қўйиб, энди каллани ҳам бир ишлатайлик.
Нега одамлар боласини пачка-пачка қилиб, Қоҳира ё Истанбулга жўнатяпти. Нью-Йорк ё Лондонга эмас?! Нега фарзандини дунёвий билимлар қатори диний билимларни ҳам ўзлаштиришини хоҳлаяпти?! (Илм диний ва дунёвий деб уқтирилавергани учун шартли равишда иккига ажратилди. Аслида биз бундай тушунмаймиз. Боласини ўқитаётган хоҳлаган кишингиздан сўранг, фарзанди Қуръон ёдлаб бўлгач, замон илмларини ҳам таҳсил олишини хоҳлашини айтади).

1. Чунки Қоҳира ё Истанбулдаги Қуръон курслари ўзимизда йўқ. Ҳеч қандай мафкура ё тарғиботи йўқ, Қуръоннинг ўзини ёд олишдек элементар ҳуқуқдан маҳрум қатлам ўша ҳаққига доим интилган. Уни қаердан бўлса ҳам олган қадимдан. Агар Қуръон ёдлашнинг ўзи шунчалик қўрқинчли бўлса, уни ўлганларимизга қироат қилиш ва зиёратгоҳларга борганда тиловат қилишни ҳам тақиқлашимиз керак. Дуоларимизда Қуръон оятларини ўқимаслигимиз лозим. Шунда ишимиз изчил ва мантиқий бўлади.
2. Нью-Йорк ё Лондонда ўқиш ўзимизда ҳам тақиқланмаган. Яна дунёвий билим олсак ривожланамиз, дея доимо тарғиб қиламиз ва бунга кенг йўл очамиз. Ваҳоланки, тараққиётимизнинг иккинчи қаноти бўлган диний таълимни тақиқлаганимизга юз йилдан ошган бўлса-да, ҳали "такамиз тоққа чиқиб кетгани" йўқ, яъни ўзгалар тараққиётни ҳали ҳам ҳавас қилиб ётамиз. 
3. Қуръон руҳий озуқа. У ўқилганда, таълим олинганда ва қалбга жо қилинганда, кўнгил қанчалар таскин ва ором олишини ҳаммамиз ҳис қиламиз. Танага озуқа қанчалик керак бўлса, қалб ҳам ўз озуқасини шунчалик талаб қилади. Қуръони йўқ бошқа халқлар ҳам турли хил руҳий озуқа олаётганини ва бунга интилишини ҳаммамиз биламиз. Бу ҳаётий озуқа шу қадар муҳим бўлгани ҳолда, нега ўзимизни ундан тиямиз ва маҳрум қиламиз?! Унга интилаётганлар йўлига тўсиқ қўямиз? Қалбини, виждонини очликдан ўлиб қолишни истамаган қатлам, Қуръони очиқ ўргатиладиган юртларга интилиши табиий ҳол эканини англаган бўлсак керак. 


Охирида айтмоқчиман: халқни оддий ва кундалик ҳуқуқидан маҳрум қилманг! Яратганини таниб, Унинг Каломидан баҳра олишидан тўсманг! Бу инсониятнинг фундаментал ва элементар ҳуқуқи. Ҳиссиётни йиғиштириб, мантиқ ва мулоҳаза билан ўйланг! 

Аллоҳ ва бандаси ўртасига туриб олманг!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нима учун Миср янги пойтахт қурмоқда?

5804 16:20 06.07.2021

Қоҳирада анъанавий китоб ярмаркаси очилди

493 17:40 01.07.2021

Миср Исроилга қарши чора кўришга ваъда берди

3102 10:10 15.05.2021

Қоҳирада кўп қаватли бино қулаб тушди

658 18:10 27.03.2021

Қоҳирада отишма: 7 нафар жангари ўлдирилди

1104 11:30 15.04.2020
« Орқага