Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир, аммо... »

1029

Юсуф Қаразовий раҳимаҳуллоҳнинг тахмин қилишларича, ҳаж мавсумида биринчи марта ҳажга бораётганларнинг сони 15% атрофида бўлар экан. Масалан, мавсумда ўртача 2 миллион одам ҳаж амалларини бажарса, шуларнинг уч юз минги зиммасида ҳаж фарз бўлганлар бўлса, қолган миллион етти юз минг ҳожи ҳажни нафл ўлароқ бажарар экан. Агар бу нисбатни муболаға деганимизда ҳам ҳожиларнинг ҳатто ярми ҳам бу хусусда, яъни нафл ўлароқ ҳаж қилишда кўп саналади. 

Ўрни келганда миллатдош ҳожиларимизга мавзу юзасидан айтмоқчи бўлган гапларим бор:

1. Ҳаж диннинг беш устунидан бири, ҳар бир қодир мусулмонга зиммасидаги фарзи айндир. Йўлга қодир бўлиши билан мусулмон киши ҳаж ибодатини кечиктирмаслиги керак. Айниқса ҳозир бизда ҳаж квоталари оширилиб, бой одамга йўл туфайли узр қолмаганда, исломнинг устунларидан бири бўлган бу ибодатни кечиктириш гуноҳдир. 

2. Фарз бўлган ҳажни бажариб зиммасидан соқит қилган мусулмонга кейинги қилаётган ҳаж ибодатлари фарз бўлмайди, балки бажарса савоб бериладиган, бажармаса гуноҳкор бўлмайдиган - мустаҳаб амалга айланади. Бу мустаҳаб бўлган нафл ҳажлар ўрнига уларга сарфланадиган маблағни илм йўлида, исломга хизмат қилиш воситаларига (тв-радио, оммавий ахборот воситалари, китоблар нашри, мадраса талабалари, олимлар тирикчилиги каби) сарфланса афзал бўлади. Чунки булар ҳозир ҳар мусулмон зиммасида фарзга айланган ишлардир. 

3. Ҳаж пулини трансформатор ёки маҳалланинг асфалтига сарфлаш керак, деган гаплар анчайин ноўрин. Сабаби: 

а) Адо этилаётган ҳаж фарз бўлса, ҳаждан қолишни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. 

б) Юқоридаги йўл, мактаб қуриш каби ишлар давлат ва ҳукуматнинг вазифаси. Буларга давлат ғазнасидан пул ажратилади. 

в) Нафл ҳаж ҳам ибодат, агар унга бормай пулини хайрия йўлида ишлатаман, деса, юқорида айтганларим илм ва дин хизмати йўлида сарфлаш ўринли бўлади. Чунки текис йўлда юриш фарз эмас, аммо илм олиш ва дин хизматида бўлиш бугунда ҳар бир мусулмонга фарзи айн бўлган амаллардир. 

Мен бу ўринда исломда ибодат бўлган амаллар ҳақида фикр юритдим. Ибодат қилиш кераклигига иймон келтирмаган кишилар баҳслашиб ўтирмасалар. Чунки бу масалалар уларга тааллуқли эмас.

Устоз Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

404 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

181 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

275 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1204 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

242 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

776 17:35 28.11.2022
« Орқага