Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мубашшир Аҳмад: “Исломий молия ва диний эътиқод” (1-қисм)

1109

Кейинги йилларда умуман дунёда, хусусан, Ўзбекистонда ислом молияси ҳақида кўп гапирилмоқда. Чунки у ўзининг жозибадорлиги, ахлоқийлиги ва дунёда ҳукмрон капиталистик молияга ягона муқобил ва рақобатчи тизим экани билан кўпчиликни ўзига жалб қилмоқда. Исломий молия ўзининг замонавий кўринишида ўтган асрнинг қирқинчи йилларида Малайзияда пайдо бўлди. 50 йиллардан Покистонда шакллана ва ривожлана бошлади. Шариат аҳкомларига мувофиқ равишда турли хил хизматлар кўрсатадиган банк ўлароқ у 1963 йилдан Мисрда ўз фаолиятини бошлаган. 1970 йиллардан Миср ва Покистон ҳамкорлигида исломий банклар кўринишида халқаро майдонга чиққан. Илк нишонасини кўрсатганига ҳали бир аср бўлмай ҳозирда исломий молия ёки банк тизими анъанавий (рибовий) банк тизимига кўра тезроқ ривожланмоқда. 2019 йил маълумотига кўра у 2,2 триллион долларни ташкил этиб, йиллик ўсиш 7 фоизни ташкил қилмоқда. 

Хўш, бу қадар жадал ривожланаётган исломий молия бошқа анъанавий молия тизимларидан нимаси билан фарқланади? Мавзумиз шу ҳақда. 

Исломий молия ислом ақидаси билан чамбарчас боғлиқ. Бу боғлиқлик иқтисодий фаолияти ва моливий муомалотида мусулмонни тўғри йўналтириб боради. Барча амалиётларида хотиржам ва сокин бўлишини таминлайди. Чунки мусулмоннинг ҳамма ишлари ўзи иймон келтирган ақидадан пайдо бўлади, унга ташқаридан тиқиштирилмайди. Шунинг учун у ислом шариати келтирган барча қонун-қоида ва тартиботларни рози бўлиб қабул қилади. Шунингдек, бу боғликлик молиявий муомалот ва иқтисодий фаолиятларда Аллоҳнинг ибодатига васила ўлароқ майдонга чиқади. Зеро, мусулмон барча ҳаракатларида Аллоҳнинг юзини кўзласа ва розилигини истаса, улар савоб бериладиган ибодатларга айланади. Унинг бу муомалотлари бошқа одатий иқтисодий фаолиятларда бўлгани каби фақатгина моддий манфаат устига қурилган бўлмайди. 

Иқтисод ва муомалотнинг иймон ва ақидага боғлиқ экани ҳақида бир қанча оятлар бор. Улардан бирида Аллоҳ таоло: “Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз албатта уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас уларни қилган касблари туфайли тутдик”, (“Аъроф” сураси, 96-оят) дейди. Бу оятларда ривожланишнинг энг муҳим сабаларидан бири иймон ва тақво экани айтилмоқда. Бу иккови иқтисод ва муомалотдан кўзланган мақсадлар – баракот ва фаровонликнинг гаровидир. 

Иймоннинг бино бўладиган олтита устуни бор. Буни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги сўзларида баён қилганлар: “Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, расулларига ва Охират кунига иймон келтирмоғинг ҳамда қадарнинг яхшиси ва ёмонига иймон келтирмоғинг”. Шунингдек ақида тўртта асосий унсур: коинот, ҳаёт, инсон ва борлиқнинг манбаи, ҳаётни берувчиси ва инсонни яратувчиси - Аллоҳ жалла ва алога нисбатан равшан мафкура устига бино бўлади. Бу мафкура бизни ўраб олган борлиқ билан муомалотда, дунё ва охират ҳаётига боғлиқ муомалотда ҳамда инсоннинг ўзи ва жамияти билан муомалотида энг тўғри йўлни кўрсатиб беради. 

(давоми бор)

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: Қунут дуосидан олдин басмала айтиладими?

371 20:05 08.12.2021

Қозоғистонда қозоқларнинг улуши кўпаймоқда

342 19:00 08.12.2021

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

264 18:00 08.12.2021

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

238 17:05 08.12.2021

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

913 16:29 08.12.2021

Расмий никоҳда бўлмаган оила ажрашса болаларга нафақа бериладими? – Адлия вазирлиги жавоб беради

730 16:05 08.12.2021
« Орқага