Мубашшир Аҳмад кўпхотинлик ҳақида фикр билдирди

09:30 09.07.2018 5767

Аввал хабар берганимиздек, журналист Жасур Ҳамроев ва Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад домла ўртасида ижтимоий тармоқларда жонли мулоқот бўлиб ўтди.

Жасур Ҳамроев тармоқ фойдаланувчиларидан келган саволларни ўқиб эшиттирди. Жумладан, журналистнинг «Кўпхотинликка фикрингиз қандай?» деган саволига Мубашшир Аҳмад домла:

«Тўғриси бу жуда ҳам сийқаси чиқиб кетган мавзу. Бу ҳақида қанча гапирса гап кўп. Қисқа айтишим мумкин. Исломда рухсат берилган. Рухсат деган сўзни, менимча, тушунсак керак. Муайян ҳолатларда бу нарсага рухсат берилган. Ва бу ҳаётга (кўпхотинликка-таҳр.) қадам қўйгандан кейин шартлари бор. Ана шу шартларга риоя қилган ҳолатда яшаш – талаб қилинган ҳаётдир. Бундан кўп гап ошиқча», деб жавоб берди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!