Мубашшир Аҳмад: «Муфтийнинг олдига кечки тўққиз-ўнда ҳам кирган вақтларимиз бўлди»

16:00 14.06.2018 3165

Аввал хабар берганимиздек журналист Жасур Ҳамроев ва Azon.uz таъсисчиси Мубашшир Аҳмад домла ўртасида ижтимоий тармоқларда жонли мулоқот бўлиб ўтди.

Жасур Ҳамроев тармоқ фойдаланувчиларидан келган саволларни ўқиб эшиттирди. Жумладан муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳақида қуйидагича савол берди.

«Мусулмонлар идорасида фаолият юритгансиз. Нега муфтий халқ олдида мулоқотга чиқмайди?»

Мубашшир Аҳмад домла саволга қуйидагича жавоб берди:

«Мен бу саволга ҳам аниқ жавоб беролмайдиган кишиман. Мен муфтий ҳазратнинг ёнларида олти ой давомида ишладим. У кишининг иши жуда ҳам кўп. Масалан, ишга соат тўққизда келиб, уёғи баъзида кечки тўққиз-ўн, ўн икки бўлиб кетадиган ҳолатларни ҳам кўрдик. Ўзимиз кечки тўққиз-ўнларда ҳузурларига кирган вақтимиз бўлди. Иш жуда ҳам қайнаб ётибди. Энди халқ билан мулоқот қилишлик учун қандайдир вақтлари ёки бошқа нарсами етишмаслиги мумкин. Мен уни ўз кўзим билан кўрганман. Энди кишини ўз истаги бўлади, ёки ўзининг жисмоний ҳолати бўлади, ўшлардан келиб чиққан вазият деб биламан», деб айтди Мубашшир домла.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!