Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Мубашшир Аҳмад: “Қабрпарастлик Исломдан узоқлаштиради...”

4267

– Яқинда Тошкент вилоятидаги бир зиёратгоҳда бўлдик. Не тонгки, у ерда кўп сонли зиёратчилар кўҳна қабр атрофида худди Каъбатуллоҳни тавоф қилгандек етти маротабадан айланаётганини кўрдик. Ёки ижтимоий тармоқда юртдошларимиз Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги дарахтга сиғинаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Сиз йўлкезар инсонсиз, сафарлар асносида бу каби нохуш ҳолатларга ўзингиз ҳам неча бор гувоҳ бўлгандирсиз.

Кейинги чорак асрда диёримизда юз минглаб ададда исломий адабиётлар чоп этилди. Аммо Китоб ва Суннатда қаттиқ қораланган ширк амаллари ҳамон, ҳар қадамда учрамоқда. Хўш, бунинг боиси не? Наҳот, муқаддас динимиз жавҳари – моҳиятини англаб етишимиз учун чорак аср кифоя қилмаган бўлса? 

– Бу ҳол эътиқод сустлиги ва диний саводсизлик оқибатидир. Мазкур икки иллат даҳрийлик замонида авжига чиққани маълум, аммо кейинги даврда ҳам бу соҳадаги ишларимиз билан мақтана олмаймиз. Сиз эслаб ўтган адабиётлар аҳолининг ҳамма қатламига етиб бормади, борганларида ҳам муаммо очиқ муҳокама қилинмади. Мамлакатимизнинг аксар ҳудудларида юртдошларимиз ҳали ҳам мақбара қуриш, марҳумларга атаб жонлиқ сўйиш ва уни зиёратгоҳ атрофида тановул қилиш, умуман қабристон зиёратини диндаги асосий вазифа деб билади. Ваҳоланки, санаб ўтганим амалларнинг айримлари бор-йўғи мустаҳаб бўлса, қолганлари макруҳ ё ширк ҳисобланади.

Ҳақиқат баралла айтилмаса, кишилар исломда ман этилган ва энг оғир гуноҳ саналган ширкдан буткул халос бўла олмайди. Муаммо ва унинг ечимини очиқ­ошкора айтиш билан бирга, у кенг оммага етиб бориши учун биргаликда ва муттасил ҳаракат қилиш лозим. Ана шунда халқимизнинг эътиқодига рахна солаётган ва уни соф исломдан узоқлаштираётган қабрпарастлик каби хасталиклардан қутуламиз. 

(давоми бор)
Манба: “Тафаккур” журнали

Мубашшир Аҳмад: “Динга қарши кураш қиёматгача давом этади...”

Мубашшир Аҳмад: “Эволюция назариясини ботил таълимот деб ҳисоблайман!”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намоз вақти кирмасдан азон айтиб қўйилса...

2290 10:35 15.03.2023

Ризқим кeнг бўлсин дeсангиз...

5437 09:16 15.03.2023

Ўзбекистон мусулмонларининг ҳам ҳуқуқи ҳимоя қилинган(ми?)

2842 18:21 14.03.2023

Саждаи саҳвда адашсам намоз бузиладими?

2073 11:55 13.03.2023

Ташаҳҳуддан кейин салом бериб юборилса…

2942 12:50 10.03.2023

Ҳожатхонада истинжо қилса бўладими?

3857 17:35 09.03.2023
« Орқага