Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Мубашшир Аҳмад: «Юртимиз ёшларига тавсияларим...»

1315

Ёшларимиз орасида миллатимиз ва давлатимизни дунё халқларининг олдида ва тараққиётнинг чўққисида кўришни хоҳлайдиганлари бор. Устоз Мубашшир Аҳмад уларнинг бу хоҳишларини қутлашини ва қўллаб-қувватлашини билдириб, уларга мазкур масалада йўлларини тўғирлаб олишлари учун ўз тавсияларини бердилар:

«Азиз ёшлар! Ўзбек халқи қадим ва кучли халқ. Унинг тараққиёт ва пешқадамлик учун ички имконияти ва истеъдоди етарли. Ислоҳотни айнан ана шу имкониятларини ишга солиш, ухлаб ётган жойидан қўзғашдан бошланг. Қувватни ва кучни ичидан, ботинидан изланг!

Тўғри, тараққиётга эришишнинг дунё тажрибалари бор. Сиз уларни тўлиқ кўчирсангиз ва масофаларни уларнинг қаричи билан ўлчасангиз, хато қиласиз. Чунки ҳар заминнинг ўз хусусияти ва экинлари бўлади. Сиз жануб экинларини, шимолда ундиролмайсиз. Новдангиз заиф бўлиб, тез қурийди, ёки совуққа ўрганган дарахт жанубда ўсмайди. Бу ҳолда мева олиш учун ё пайвандлаш ё урчитиб янги нав пайдо қилиш керак.

Худди шунга ўхшаш, Аллоҳга иймон келтириб, шу иймони тақозосига кўра яшайдиган миллат ва давлат ҳудудида худосизликка ё ботил ақидага асосланган халқлар тасарруфини тўлалигича қабул қилиш ва ундан андоза олиш тўғри йўл эмас. Бунинг оқибати хайрли эмаслиги, жуда кўп халқлар мисолида ўз исботини топган. Балки, ўсимликлар оламида бўлганидек, ҳар заминга ўз дарахтини экиш лозим. Диёнатли халқимиз диёнатига дахл қилмайдиган, балки иймони тақозоси бўлган адолат, қунт билан иш қилиш, тўғрилик ва вақтни қадрлаш каби ҳозирда бошқа халқларнинг ютуғи бўлган асл хусусиятларимизни ўзимизда уйғотайлик ва парваришлайлик. Уларнинг нотўғри ақида, мафкура ва ахлоқларидан узоқда бўлайлик. Қисқача айтганда қалбларидагидан узоқ бўлиб, қўлларидагидан ўрганайлик, тадбиқ қилайлик.

Даҳо ислоҳотчиларнинг асосий хизматлари ҳам шунда бўлган. Тараққий этганлар ютуқларини ўз заминларида моҳирона тадбиқ этишган. Бунда давлат ва миллатларининг диёнати, мафкура ва тасаввурларини тўлиқ ҳисобга олишган. Муваффақиятлари боиси ҳам айнан шу бўлган.

Сизларга ҳам бундай фаросат ва ҳассосиятда муваффақиятлар тилайман!»

 

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кубада ёш болаларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди

308 13:40 07.09.2021

Шавкат Мирзиёев юртимизда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказишни таклиф қилди

605 13:55 06.08.2021

Етмиш саккиз нафар ёшлар давлат ҳисобидан хорижда ўқийди

728 19:40 27.07.2021

«Янги Ўзбекистон университети барча билимдон ёшлар учун очиқ»

1080 16:25 28.06.2021

Ёшлар орасида суиқасд кўпаймоқда

731 18:20 24.04.2021
« Орқага