Янгиликлар

Муборак маскан

922

Тошкентдаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда илк таровеҳ намози ўқилди.

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги  мажмуага ташриф буюрган эди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа барча мўмин-мусулмонлар учун Рамазон туҳфаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Мажмуанинг диққатга сазовор жиҳати, у барча қулайликларга эга, кенг ва шинам тарзда барпо этилганидир.

2019 йил 12 май куни янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжидга Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ташриф буюриб, мусулмонларни янги масжид ва Рамазон ойи билан муборакбод этди. Шундан сўнг, муфтий масжидга йиғилганларга янги тайинланган имом-хатибни таништириб ўтди. Масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг  фарзандлари Исмоил Муҳаммад Содиқ имом-хатиб бўлдилар. Қисқа таништирув ва маърузалардан кейин, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида илк таровеҳ намози адо этилди.

Исмоил Муҳаммад Содиқ 1976 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1994 йил «Исломий даъват куллияси»га ўқишга кирди. Тўрт йил бакалавр босқичида, сўнг икки йил магистратурада ўқиб, 2001 йили ушбу куллияни тамомлади. Шундан сўнг, элчихоналарда, диний таълим муассасаларида, нашр ишларида, сайт хизматларида ва таълим марказларида фаолият олиб борди. Ҳозирда Исмоил Муҳаммад Юсуф «Ҳилол нашр» матбаа нашриёти раҳбари. У киши расмий илм даргоҳларидан ташқари ўз оталари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳдан ҳам ҳам кўп таълим олган. Хусусан, «Тафсири Насафий» ва «Саҳиҳи Бухорий»дан ижоза олган. «Олтин Силсила»нинг таржимонларидан бири. Шайх ҳазратларининг барча китобларининг ношири ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Устида Каъба, Масжидул Ақсо расми бор жойнамоз

2785 07:00 08.10.2019

Бугун – маърифатпарвар шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун

436 17:05 04.10.2019

«Иймон» китоби қорақалпоқ тилига таржима қилинди

178 22:35 01.08.2019

Саудия Арабистонида хизмат кўрсатиш нархлари ошди, Ўзбекистонда эса ҳаж харажатлари 5 млн сўмга арзонлашди

1193 16:06 23.07.2019

Аскарлар Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари номидаги масжидга ташриф буюришди (фотогалерея)

2588 16:38 10.07.2019

Беш олис, яқиним...

1460 23:00 01.06.2019
« Орқага