Муфассал фиқҳ. Рўзадорга макруҳ ва макруҳ бўлмаган ишлар

21:00 14.06.2018 259

1 – Рўзадор узрсиз бир нарсанинг таъмини билиши ва чайнаши танзиҳий макруҳдир. Агар буни сотиб олишга мажбур бўлганидан ва алдовдан қўрққанидан қилса, ёки аёлнинг эри ахлоқсиз бўлиб, таомининг таъми учун ҳақорат эшитса, ёки она гўдаги учун чайнаб берадиган одам тополмаса ва гўдак ейдиган бошқа егулик бўлмаса, буларнинг барчасида макруҳлик йўқолади.

2 – Сўлак сабабли майдаланмайдиган ва парчаланмайдиган ёпишқоқ ва таъмсиз сақични чайнаш макруҳдир. Агар ундан бир бўлак бўлиниб, ичга кетиб қолса рўзани бузади. Эслатиб ўтмоқ керакки, сақич чайнаш аёлларга тақлид борлиги сабабли эркаклар учун таҳримий макруҳ ишдир. Илло оғзидаги ёмон ҳидни кетказиш каби ҳолатларда хилватда чайнаш жоиздир.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!