Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Муфтий лавозимига сайлов бўладими?

8961

Маълумки, марҳум муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафотлари юртимиз мусулмонлари учун қаттиқ зарба бўлди. Аллоҳ у зотнинг қилган эзгу ишларини ўзларига ҳамроҳ этган бўлсин.

Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ким раҳбар бўлиши ҳақида турли хил гап-сўзлар, ҳатто айрим тармоқ фойдаланувчиларининг гумонлари ҳам тарқалиб кетди.

Шу сабабли мазкур масалага аниқлик киритиш учун диний идора масъулларига муфтий лавозимига сайлов бўлиш-бўлмаслиги ҳамда кимларнинг номзоди қўйилаётгани ҳақида савол билан мурожаат қилдик.

Диний идора матбуот хизмати вакили Комилжон Бурҳоновга ушбу масала юзасидан мурожаат қилганимизда, у киши саволни телеграмдан бериш кераклигини айтди. Саволни ёзиб юборсак-да, кун бўйи жавобдан дарак бўлмади.

Идора раҳбарлари деярли бир овозда диний идора раҳбарлиги масаласи ҳали кўтарилмагани, бу масала уламолар кенгаши қарори билан ҳал бўлишини айтишди.

Диний идора ишлари юртимиз мусулмонларига тааллуқли ишлардир. Шунинг учун шу каби масалаларни махфийликда сақламасдан вақтида жавоб бериб турилса, омма ичида ҳам бемаъни миш-мишлар тарқалишининг олди олинар эди.

Таҳририятдан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муфтий лавозимига сайлов бўлиб ўтди

3652 18:24 19.10.2021

Татаристон муфтийси Ўзбекистон бош консули билан учрашди

725 08:05 03.10.2021

Тожикистон муфтийси «Толибон»ни исломни обрўсизлантиришда айблади

2026 10:35 15.09.2021

Янги муфтий номзоди қачон аниқ бўлади? – Диний идорада аниқ жавоб йўқ

3685 14:16 14.09.2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий сайланиши бўйича маълумот берди

4498 17:50 07.09.2021

Янги муфтий тайинлангани тўғрисидаги хабарлар бўйича изоҳ берилди

3691 11:00 07.09.2021
« Орқага